Мамлакатимизда секторлар тизими жорий этилиши аҳолига қулайликлар яратишга хизмат қилмоқда. Сектор раҳбари томонидан халқнинг муаммо ва мурожаатлари ечимига бефарқ эмаслиги эса шу жойдаги аҳолининг эътирофига сазовор бўлишига замин яратмоқда.
Жарқўрғон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Бехзод Ҳайдаров ҳам ана шундай фидоий инсонлардан. Яқинда у кишининг ташаббуси билан "Ҳар-бир оила тадбиркор" Давлат дастури асосида 11 нафар ишсиз ёшларга электр мототранспорт воситалари ва 4 нафар ишсиз аёлларга кичик инкубаторлар олиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024