Жарқўрғон туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда тумандаги 3-сектор ҳудудидаги 62-сонли умумтаълим мактабида тикувчилик йўналиши бўйича ўқув маркази ташкил этилди. Мазкур ўқув марказида эндиликда “Ғур-ғур”, “Оқтепа”, “Оби ҳаёт” ва “Олтинтепа” маҳаллаларидаги хотин-қизлар тикувчилик сирларини ўрганишиб, ўз иш ўринларини топишлари учун имконият яратилди.
Бугун ушбу ўқув марказининг очилиш маросими ташкил этилиб, унда 3-сектор раҳбари Б.Хидиров, туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ўринбосари О.Сафаровлар иштирок этдилар. Тадбирда ушбу ўқув курсида таълим олиш истагини билдирган ёш қизлар иштирок этишди. Уларга ташкилотчилар томонидан мазкур ўқув марказида таълим олиш тартиблари ҳақида маълумотлар берилиб, 1 апрелдан бошлаб касбга ўқитиш жараёнлари бошланиши айтиб ўтилди.
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024