(Давоми).
Сурхон воҳаси азал-азалдан маънавий маданият ва илм-фан юксак даражада ривожланган минтақа ҳисобланади. Воҳа олимлари фаолиятининг узоқ ўтмишга бориб тақалиши ўзининг ижтимоий илдизларига эга. Вилоят ва туман илм аҳли собиқ совет ҳукумати тузуми шароитида ҳам ўз фаолиятини бирор муддат ҳам сусайтирган эмас. Туман олимларининг фаннинг турли соҳаларида тадқиқот олиб боришлари учун қатор имкониятлар яратилди.
Туманда илм-фан тараққиёти ҳақида гап кетганда шу заминда туғилиб ўсган илм фидойилари, профессорлардан иқтисод фанлари доктори Нурислом Тўхлиев, химия фанлари доктори Р. Раззоқов, педагогика фанлари доктори О. Ҳайитов, тиббиёт фанлари доктори 3. Зуннунов, тиббиёт фанлари доктори Э. Худоёров, тарих фанлари доктори Э. Холиқов, қишлоқ хўжалик фанлари доктори Қ. Чориев, педагогика фанлари доктори Қ. Чориев, педагогика фанлари доктори М. Раҳимов, физика-математика фанлари доктори Ч. Нормуродов. Фан номзодлари, доцентлардан тарих фанлари номзоди М. Алиқулов, тарих фанлари номзоди, доцент Б. Тиловов, тарих фанлари номзоди, доцент А. Исаев (марҳум), филология фанлари номзоди, доцент Ё. Абдурасулов (марҳум), филология фанлари номзоди, доцент X. Алимуродов (марҳум), филология фанлари номзоди, доцент И. Абдураҳмонов, тарих фанлари номзоди А. Тўхтаев, тарих фанлари номзоди Ҳ. Холмўминов, педагогика фанлари номзоди, доцент А. Хўжамбердиев, педагогика фанлари номзоди, доцент Қ. Алимов, физика-математика фанлари номзоди, доцент М. Чориев, физика фанлари номзоди, доцент М. Рамазонова ва бошқаларнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз.
Туманда 1960 - 1990 йиллар мобайнида тадқиқотчи олимлар сафи янада кенгайиб борди. Бунинг сабаби, Сурхон воҳасида Термиз давлат педагогика институтининг 1955 йили ташкил этилиши бўлди. Институтнинг жарқўрғонлик олимларидан педагогика фанлари доктори, профессор О. Ҳайитовнинг “Мактаб ва қишлоқ хўжалиги” (Тошкент, 1986 йил), педагогика фанлари доктори М. Раҳимовнинг “Олти ёшли болалар жисмоний тарбия дарсларини иссик иқлим шароитида очиқ ҳавода уюштириш ва ўтказиш” (1989 йил), “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича ўқув луғати” (русча-ўзбекча-инглизча) номли ўқув қўлланмаси яратилди.
Ўзбекистон Республикасининг турли институтларида фаолият кўрсатган олимлардан Э. Холиқовнинг “Ўзбекистонда суғорма деҳқончилик ва янги ерларни ўзлаштириш тарихидан лавҳалар” (“Қозон”, 1974 йил), “Сурхон тарихидан” (“Фан”, 1977 йил), “Ўрта Осиё Республикалари мехҳнаткашларининг қўриқ ерларни ўзлаштириш тарихидан” (“Фан”, 1982 йил), номли китоби ва бошқа қатор олимларнинг монография ва қўлланмалари чоп этилиб, илм-фан равнақига катта улуш сифатида қўшилди.
Сурхон воҳасида иқтисодий, маданий ҳаётни тарғиб этишда «Жарқўрғон ҳақиқати» (дастлаб “Чегара зарбдори”, ҳозирда “Жарқўрғон”) газетасининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга бўлди. 1950 - 1980 йилларда туман газетасига М. Амирхонова, Ю. Жуматов (1946 - 1949 йй.), Тўхтамурод Қурбонов (1949 - 1953 йй.), Н. Қобилов, Ш. Дўстмуҳамедов (1953 - 1955 йй.), Тўхтамурод Қурбонов (1956- 1962 йй.), Ғулом Холиқов (1966-1975 йй), Донабой Норматов (1975 - 1985 йй.) ҳамда Мамаражаб Маматқулов (1985 - 1991 йй.)лар каби ўз касбининг моҳир усталари, фидойи журнапистлар етакчилик килишди.
1963 - 1965 йилларда туманлар бириктирилиши амалга оширилиб, Жарқўрғон тумани Шўрчи тумани таркибида бўлган йилларда Шўрчи туманида “Коммунизм ғалабаси” газетаси ишлаб турди. Туман яна қайта ташкил этилгунга қадар туман янгиликлари ушбу газетада эълон қилиб турилди. XX асрнинг 1960 - 1980 йилларини туман журналистикаси тарихида уйгониш даври деб айтиш мумкин. Бу йилларда газета таҳририятига қалами ўткир журналист кадрлар келишди. Улар ҳозирда вилоят ҳамда Республикада таниқли бўлган Олимжон Усанов, Абдулла Холмирзаев, Янгибой Шоймардонов (марҳум), Турсун Эшқораев (марҳум), Тожимурод Турдиев (марҳум), Донабой Норматов (марҳум), Пўлат Солиев, Жуманазар Аноров, Муҳаммаджон Бўтаев, Турсунбой Қўшоқов, Холмўмин Худойқулов, Жамила Эргашева (марҳум) ҳамда Маҳкамтош Абраева каби истеъдодли қаламкашлар.
«Жарқўрғон ҳақиқати» газетаси ана шу фидойи инсонларнинг ўқимишли ва турли мавзудаги мақолалари туфайли 1982 йилда республиканинг энг яхши вақтли нашрларидан бири деб топилди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Президиумининг “Фахрий ёрлиғи” билан муносиб тақдирланди. 1991 йилдан ’’Жарқўрғон ҳақиқати” газетасига Шароф Муҳаммадиев муҳаррирлик қила бошлади. Ш.Муҳаммадиев муҳаррирлиги даврида 2002 йилдан бошлаб газета “Жарқўрғон” номи билан чоп этила бошланганди. 2003 йилдан эса газета офсет усулда Денов, Термиз ҳамда Тошкент босмахоналарида чоп этила бошланди.
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024