Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли маънавий- маърифий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад – бугунги мураккаб ва таҳликали замонда юртимизда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ёшларимизни миллий қадриятларимиз асосида ватанпарварлик, фидойилик ва яратувчанлик руҳида тарбиялашдир.
Шу боис бугун Жарқўрғон туман ҳокимлигида Маънавият-маърифат Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар. Йиғилишда туманда маънавий-маърифий ишларнинг амалга оширилиши борасидаги ишлар ҳақида туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси ўринбосари А.Алияров маъруза қилди. Унда туманда амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда ҳали қилиниши лозим бўлган муҳим вазифалар ҳам айтиб ўтилди.
Шунингдек, ташкилот ва корхоналарда маънавий-маърифий ишлар самарали фаолият олиб борилмаётгани, масъулларнинг ушбу йўналишга совуққонлик билан қараб келаётганлиги, ҳанузгача аксарият ташкилот ва корхоналарда маънавият соҳаси бўйича масъул тайинланмаганлиги, “Маънавият хона”лари ёки “Маънавият бурчаги” мавжуд эмаслиги, буларнинг натижасида “Маънавият соатлари”нинг ташкил этилмаётганлиги танқид остига олинди.
Йиғилиш якунида тегишли мутасаддиларга йўл қўйилган камчиликлар юзасидан қаътий чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилиб, қарор қабул қилинди.
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024