Ҳар йили анъанага айланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият ходимлари томонидан вилоятимиз туманларида хайрия концерт дастурлари ташкил этиб келинади. Ўтган йил пандемия сабабли мазкур концерт дастури қолдирилган эди.
Бугун эса Жарқўрғонда яна Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаев раҳбарлигидаги Ички ишлар вазирлиги Маданият бўлими санъаткорлари томонидан хайрия концерт дастури ташкил этилди.
Концерт дасутрида эл ардоғидаги ҳамда ёш хонандаларнинг чиқишлари, айниқса, қизиқчилар Ўткир Муҳаммадев, Зокир Очилдиевларнинг ҳангомалари томошабинлар руҳиятининг янада кўтаринки бўлишига замин яратди. Айниқса, Ички ишлар оркестри хонандаларининг ватан ҳақида жўшиб куйлашгани тадбирнинг жозибали бўлишига хизмат қилди.
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024