2020-2021 ўқув йилида Республика миллий рейтингида қатнашадиган умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг таълим тайёргарлигини ўрганиш, она тили ва математика фани ўқитувчиларига методик ёрдам бериш мақсадида туман халқ таълими бўлимининг фан методистлари ташриф буюришиб, Жарқўрғон тумандаги 11-,14-,22-,28-,34-,45-,61-сонли умумтаълим мактабларидаги 9-синф ўқувчиларидан ёзма иш ва диктант, фан ўқитувчиларидан ижтимоий сўровномалар олиб, натижаларга кўра ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди.
Якунда кузатилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда тайёргарлик кўриш жараёнларини янада жадаллаштириш масаласида фикрлар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқлар берилди.
Ўқувчилардан аноним сўровномалар ҳам олиниб, ўқувчиларга сўровноманинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди. Фан ўқитувчиларидан мактабнинг ўқув муҳити ва фан ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига оид ижтимоий сўровномалар ҳам олинди.
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024