МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ БЎЙИЧА
Жарқўрғон туманида ҳозирги кунда ўртача аҳоли сони 223422 кишини ташкил қилади.
Бу ўтган йилнинг шу кунига қадар туман аҳолисининг 100,2 % га ўсганлигини кўрсатади.
Меҳнат ресурслари жами 117912 минг кишини ташкил этади.
Шундан меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 79.2 минг кишини ташкил этади.
Иқтисодий фаол аҳоли 89.2 минг кишини ташкил этади.
Шундан иш билан таъминланган аҳоли 79.4 минг кишини ташкил қилади.
Иқтисодиётнинг расмий секторларида бандлар 25.5 минг кишини ташкил этади.
Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар 41.9 минг кишини ташкил этади.
Республикадан ташқарига ишлаш учун кетганлар 12.0 минг кишини ташкил этади.
Туманда 28.7 минг фуқаро иқтисодий фаол бўлмаган аҳолини ташкил қилади.
Ишлашни ҳоҳламаётган ёки тезликда ишга киришга тайёр бўлмаганлар 9786 кишини ташкил этди.
Ишсизлик даражаси 11,0 фоизни ташкил этади.
ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ БЎЙИЧА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 05 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги ПҚ-4227-сонли ва шу ҳақдаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 11 мартдаги Қ-111-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш, мақсадида 2019 йилда иш ўринлари яратиш, туманидаги аҳолини, айниқса ёшлар ва кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш, янги доимий иш ўринларини яратиш, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш, шу асосида аҳоли турмиш сифати ва фаровонлигини ошириш иқтисодиёт тармоқларининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойданланиш борасида белгиланган уствор вазифаларни ижро этиш, мақсадида
Жарқўрғон туман Ҳокимининг 2019 йил 12 мартдаги Қ-1497 -сонли қарори билан тасдикланган.
Жорий йилда туманда барча манбалари ҳисобидан 1658 та иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.
Жарқўрғон туманида 2021 йил январ-феврал ойи давомида 85 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 85 та янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич ойлик режага нисбатан 100 фоизга бажарилди.
Жумладан:
- Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига- 16 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 17 тага бажарилган. режага нисбатан 106.3 фоизга бажарилди.
Шундан: Ҳунармандчиликни ривожлантиришда- 1 тага бажарилди.
ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА.
Жарқўрғон туманида 2021 йил январь-февраль ойларида марказга 1050 нафар фуқаро мурожаат қилди, шундан 164 нафари доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилди (80 нафари аёлларни, 63 нафари ёшларни) ташкил этади. 2021 йил март ойида 100 нафар фуқаро ишга жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 115 нафар фуқаро халқ хўжалигининг турли соҳаларига ишга жойлаштирилди, режага нисбатан 115.0 фоизга бажарилди), шундан 42 нафари аёлларни, 35 нафари ёшларни ташкил этади. 2021 йил январь-февраль ойлари давомида 77 нафар фуқаро ишсиз деб эътироф этилиб, 77 нафар фукарога ишсизлик нафақаси тайинланди. шундан (46 нафари аёлларни, 20 нафари ёшларни) ташкил этади.
КАСБГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА
Туманда 69 нафар фукарога касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ўкитиш режалаштирилган бўлиб, амалда 433 нафар фукаро касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ўкишга юборилди. (режага нисбатан 627,5 фоизга бажарилди), шундан 29 нафари аёлларни, 19 нафари ёшларни ташкил этади.
ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолияти ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли қарорига асосан туманда бўйича жорий йилнинг январ-февраль ойида 76 нафар фуқаролар ҳак тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 2021 йил январ-февраль ойида 103 нафар фуқаролар ҳак тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, (режага нисбатан 14,8 фоизга бажарилди), шундан 25 нафари аёлларни, 17 нафари ёшларни ташкил этади.
Жумладан:
- Туман Иккинчи жахон уруши қатнашчилари ва ногиронларига патронаж хизмат кўрсатиш ишларига 1 нафар фуқаролар жалб этилиди.
КВОТА БУЙИЧА
Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини бандлиги тўғрисида”ги Қонуннинг Қонунининг 38-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 186-сонли қарорига асосланиб, Жарқўрғон туманида 2021 йил учун ижтимоий ҳимояга мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида банд қилиб қўйилган иш ўринлари 2020 йил 10-сентябрда Қ-1298-сонли қарорига асосан 105 та корхона, ташкилот, ва муассасаларда 146 та иш ўрни банд қилинган бўлиб, жумладан: ёлғиз ота-оналар, ҳамда ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бор кўп болали ота–оналар учун 57 нафар иш ўринлари корхона ва ташкилотлар кесимида банд қилинган.
2021 йилда январ-февраль ойларида 11 та иш ўрни банд қилиш режалаштирилган бўлиб, 11 нафар фуқаролар заҳираланган иш ўринларига ишга жойлаштирилган, (режага нисбатан 100,0 фоизга бажарилди) шуларнинг (7 нафари аёлларни, 10 нафари ёшларни) ташкил этади
БЎШ ИШ ЎРИНИ БЎЙИЧА
Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини бандлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 декабрда 858-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат органларига бўш иш жойи (вакант лавозимлар)нинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги ахборотни тақдим қилиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига асосан ишлар олиб борилмоқда.
Туманимизда 83 та корхона, ташкилот ҳамда таълим муассасалар томонидан 478 та бўш иш ўринлари бўйича ҳисобот тақдим этган.
МЕҲНАТ ЯРМАРКА БЎЙИЧА
2021 йилнинг январ-февраль ойлари давомида 1 марта меҳнат ярмаркалари ўтказилган бўлиб, ушбу меҳнат ярмаркада жами 84 та корхона, ташкилотлар 468 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Жалб этилган 36 нафар фуқаролардан 16 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, (шундан 8 нафари аёлларни, 5 нафари ёшларни) ташкил этади. Қолган 20 нафар фуқарога ҳуқуқий маслахатлар берилди.
ЖАЗОНИ ЎТАШ ЖОЙИДАН ҚАЙТГАНЛАР БЎЙИЧА
Жарқўрғон туманида 2021 йилнинг январ-февраль ойларида Жазони ижро этиш жойидан қайтганлар қайд этилмаган.
ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРДАН КАЙТГАНЛАР БЎЙИЧА
Жарқўрғон тумани бўйича 2021 йилнинг январ-февраль давомида 214 та Қуролли кучлар заҳирага бўшатилган фукаролар қайд қилинган.
ЧЕТ ДАВЛАТЛАРГА ЧИҚИБ КЕТГАН ВА ҚАЙТИБ КЕЛГАНЛАР БЎЙИЧА
Жарқўрғон туманидан 2021 йил январ-февраль ойи давомида чет давлатларга чиқиб кетган фуқаролар 7369 нафарни ташкил қилади. шундан 1105 нафари аёлларни, 1597 нафари ёшларни ташкил этади.
Қайтиб келган фуқоралар 233 нафарни ташкил қилади шундан 33 нафари аёлларни, 95 нафари ёшларни ташкил этади. Қайтиб келганлардан 178 нафари иш билан таъминланган.
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ажратилган субсидиялар тўғрисида
Иш билан банд бўлмаган кам таъминланган ва эҳтиёжмад оилаларга Жарқўрғон туман Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 2021 йил учун жами 145 нафар фуқароларга субсидия ажратилиши режалаштирилган бўлиб. шундан:1-нафар фуқарога тадбиркорлик қилиши учун субсидия ажратилган (шундан 1 нафари аёлларни, 1 нафари ёшларни ташкил этади) бунга 245 минг сўм туман давлат хизмати марказидан рўйхатдан ўтиш учун тўлаб берилди.
Қишлоқ хўжалиги бирлашма (кооператив) лари ташкил этиш бўйича
Жарқўрғон туманда камбағалликдан чиқариш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг Январ-февраль ойларида 3 та ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этилган.
ЖАРИМАЛАР.
Тумандаги 35 та корхона ва ташкилотлар ўрганиб чикилганда 10 та қонун бузарликлар аниқланди, шулардан 10 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 15,7 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилиб, улардан ҳозирча 3,9 млн сўм ўндирилган
АРИЗА ВА ОҒЗАКИ МУРОЖААТЛАР
Жарқўрғон туман Аҳоли Бандлигига кўмаклашиш марказига 173 та ёзма аризалар келиб тушган, шулардан 17 та ижобий ҳал этилган, 146 та тушунтирилди, 10 таси кўриб чиқилмокда.
Оғзаки 2 та аризалар келиб тушган, шулардан 1 та ижобий ҳал этилган, 1 та тушунтирилди.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024