Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Жарқўрғон тиббиёти тарихи ва унинг асосчилари (1920 - 1980 йиллар)
Тадбирлар / 2021-04-08

(Давоми).

   Биргина 1960 йилнинг ўзида “Жданов” ва “Коммунизм” номли колхозларида қишлоқ участка касалхоналари очилди. “Жданов” номли колхоз қишлоқ участка шифохонасига вакқтинча С. С. Мамедов, “Коммунизм” колхози қишлоқ участка шифохонасига М. В. Васиевлар бош врач этиб тайинландилар. Ўша йилнинг сентябрь ойида туман бирлашган касалхонаси қошида эмлаш пункти очилиб, ушбу пунктга 3. Панкиева ҳамшира этиб тайинланди.

   Аҳоли ўртасида тиббиий ҳуқуқий маданиятни ошириш, санитария-гигиена қоидаларини тадбиқ этиш, эслатмалар тарқатиш, кенг кўламдаги тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш, ўша йилларда шифокорларнинг энг долзар вазифаларидан бири ҳисобланар эди. Чунки юқумли касалликлар эпидемияси хавфи ҳар қадамда учраб турар эди. Айниқса, қишлоқ жойларида эпидемиянинг тез тарқалиши учун қулай шарт-шароитлар ҳамиша мавжуд эди. 1960 йилнинг октябрь ойида “Жалойир” қишлоқ кенгашидаги “Қизил Октябрь” колхозининг 1-2-бригадаларида қорин тифи эпидемияси тарқалди. Бундай ҳолларда раҳбарнинг ҳам, шифокорларнинг ҳам ташвиши ортади. Зудлик билан чора кўрилмаса, касаллик бутун бошли қишлоқларга тарқалиб кетиши хавфи юзага келади. Эпидемия тарқалиши муносабати билан карантин эълон қилиниб, “Сурхон” қишлоқ шифохонасига фақат қорин тифи билан оғриган беморлар ётқизилди.

Бу ишга юқумли касалликлар бўйича мутахассис шифокорлар, эпидемиоло­гия станцияси ходимлари, дориловчилардан ўн уч нафар врач жалб қилинди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида касаллик учоқлари зарарсизлантирилиб, касалликнинг бошқа ҳудудларга тарқалишига йўл қўйилмади.

   1961 йилнинг январь ойида мавжуд қишлоқ участка шифохоналари сони яна иккитага ортиб, ҳозирги “Оққўрғон” қишлоғи ва Қумқўрғон туманидаги “Ульянов” жамоа хўжалигида қишлоқ участка шифохонаси очилди. “Коммунизм” қишлоқ участка шифохонасида эса рентген кабинети иш бошлади. Шундай қилиб, йил охирига келиб туманда бирлашган шифохона ва еттита қишлоқ участка шифохо­налари ишлай бошлади.

   ТошМИни тугатган Т. К. Эшқобилов болалар маслаҳатхонаси мудири этиб тайинланди. Шунингдек, янги келган врачлардан А. Ш. Отажонова педиатр, X. Тожимуродов эса “Меҳнат-роҳат” колхози участка шфохонасида терапевт-инфекционист вазифасида иш фаолиятини бошладилар. Шифохона раҳбарияти таркибида ҳам бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Шифохона бош врачи Н. X. Юсупов вазифасидан озод қилиниб, жарроҳлик бўлимига мудир этиб тайинлан­ди. Унинг ўрнига Сурхон участка шифохонаси бош врачи 3. А. Абдураҳимов тайинланди. 1962 йил бошида эса М. В. Васиев сил касалликлари диспансери бош врачи, Е. К. Сидоров тез ёрдам бўлими мудири, Мирзаев эса ички дорихона бошқарувчиси этиб тайинланди. Ўша йили туман даволаш муассасаларида ўрин сонлари қуйидагича бўлган: Бирлашган касалхонада 150, Какайди қишлоқ участ­ка шифохонасида 15, Сурхон қишлоқ участка шифохонасида 35, Жданов қишлоқ участка шифохонасида 25, “Партия XXII съезди” қишлоқ участка шифохонасида 25 ўрин, “Меҳнат-роҳат” қишлоқ участка шифохонасида 25, жами 385 ўрин мав­жуд эди.

   1962 йилда туманларни кенгайтириш сиёсати ўтказилди ва Жарқўрғон тумани Шўрчи тумани таркибига киритилди. Бу қўшилиш 1965 йилгача давом этди. 1963 йилдан эътиборан Жарқўрғон тумани бирлашган шифохонаси “Зонал” ши­фохонаси деб юритилди. 1964 йилнинг 8 июнида Сурхондарё вилояти ижроия қўмитаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси кўрсатмасига асосан, туман “Зонал” шифохонасида қон қуйиш станцияси очилди.

   Станция мудирлигига врач-гемотолог М. Н. Нурмаматов, ҳамшираликка И. Малаховалар тайинланиб, қон қуйиш станцияси очилиши муносабати билан ҳамма қишлоқ участка шифохонаси мудирларига донорлар топиш вазифаси юклатилди. 1964 йил туман “Зонал” шифохонасидаги ўн ўринли кўз касалликлари бўлими “Социализм” колхозидаги 50 ўринли трахомага қарши диспансер биносига кўчирилиб, Диспансер бош врачи этиб М. Бердиев тайинланди.

   “Сталин” колхози (Мустақиллик даврида Оққўрғон) участка шифохонасига тери-таносил касалликлари бўлими кўчирилиб, диспансерга айлантирилди. 1964 йилда туманда эндокринология, наркология ва анестезиология тиббий хизматлари ташкил этилиб, унга анестезиология врачи X. Т. Худойназаров, шунингдек, 1965 йил туманда травматология ва ортопедия хизмати йўлга қўйилиб, унга хирург М. Н Нурмаматовлар раҳбар этиб тайинландилар.

   Туманда даволаш муассасаларининг ортиб бориши, янги ишга тушган қиш­лоқ участка шифохонаси, фельдшерлик-акушерлик, диспансерлар учун ҳамшираларга бўлган талабни ҳисобга олиб, Қизил Ярим Ой жамияти қошида икки ва беш йиллик ҳамширалар курси ташкил этилди. 1965 йилнинг сентябрь ойида бу курсни 28 нафар ҳамшира тугатди. 1966 йилда туман шифохонасига тиббиёт институтларини битирганлар: стоматолог А. Турдиев, рентгенолог X. Маматқулов, лор врачи F. Абдураҳимов, педиатр М. Жўраева, терапевт X. Нормўминов ва акушер-гинеколог Р. Шокировалар йўлланма асосида иш бошладилар.

   Туман шифокорлари аҳоли ўртасида кўплаб учраётган трахома, қорин тифи ичак гижжалари ва тери-замбуруғи касалликларига қарши кураш олиб бориб 1966 йилда вабо (холера) касаллигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрдилар. Туман шифокорларидан иборат махсус гуруҳ 1966 йилда қайта таъмирланаётган Занг канали қурилишида иштирок этаётган минглаб одамларга тиббий хизмат кўрсатишда фаол иштирок этди. 1966 йил охирларида “Москва” колхози участка шифохонаси бош врачи А. Бобомуродов туман марказий шифохона бош врачи вазифасига тайинланди. Хирургия бўлимига М. Н. Нурмаматов, терапия бўлимига М. К. Қўзиев, поликлиникага X. Т. Худойназаров, тез ёрдам бўлимига К. Е. Сидоров, болалар бўлимига А. Тоғаймуродов, туғруқ бўлимига ва аёллар маслаҳатхонасига Р. М. Шокирова, рентген кабинетига М. В. Васиевлар мудирлик қилишди.

   Туманнинг бош терапевти М. Г. Лутфираҳмонова, хирург К. X. Ҳасанов, бош терапевт-педиатри Т. Қ. Эшқобилов, бош гинеколог Г. Худойбердиева, бош инфекционист И. И. Утюшева, бош травматолог X. Худойназаров, бош кардиолог К. Е. Сидоров ва санитария-эпидемиология станцияси бош врачи У. Хайруллаевлар шифохонада муносиб хизмат қилдилар. Ш. Қамбаров, А. Қултоев, Ч. Имомқулов, У. Қўзиев, С. Зуннунова, Б. Бозоров, У. Кенжаев, Н. Хўжалиев ҳамда Л. М. Орлова сингари тиббиёт институтларини тугатган ёш врачлар иш бошладилар.

   1967 йилнинг апрель ойида туман терапевт-педиатри Т. К. Эшқобилов педиатрларнинг Тбилисида ўтказилган Бутуниттифоқ IV съездида делегат сифатида иштирок этиб, 1967 йил май ойида бош врачнинг ташкилий-услубий ишлари бўйича муовини Қ. X. Ҳасанов хирургия бўлими мудирлигига, М. Нурматов эса унинг ўрнига тайинланди. “Трансфизиология” соҳаси бўйича малака ошириб қайтган врач X. Э. Маматқулов бош врачнинг даволаш ишлари бўйича муовини этиб тайинланди.

   Марказий шифохона қошида ташкил этилган кечки тиббиёт мактабидаги ўқув машғулотларига жуда катта эътибор қаратилиб, энг малакали шифокоралар қуйидаги фанлардан дарс ўтишди:

Хайруллаев У. X. - юқумли касалликлар;

Васиев М. В. - одам анатомияси ва физиологияси;

Қўзиев М. К. - ички касалликлар;

Маматқулов X. Э. - соғлиқни сақлаш тизими асослари;

Нурмаматов М. Н. - жарроҳлик асослари;

Шокирова Р. М. - акушер-гинекология;

Эшқобилов Т. К. - болалар касаллиги;

Тудимуродов А. Т. - фармокология;

Давидов Т. Д. - умумий гигиена;

Бердиев М. Б. - кўз касалликлари;

Тожимуродов X. М. - тери-таносил касалликлари бўйича.

(Давоми бор).

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?