Бугунги кунда Жарқўрғон туманида 9 та жомеъ масжидлари рўйхатга олинган бўлиб, улар навбатма-навбат ҳомийлар маблағи эвазига қайта қурилиб, ўзгача чирой очмоқда. Тумандаги қайта қурилиб, ўзгача кўриниш касб этган ана шундай масжидлардан бир саналган “Ҳайитобод” жомеъ масжидининг ҳам бугун очилиш маросими ташкил этилиб, унда илк жума намози адо этилди.
Мазкур 800 ўринли жомеъ масжиди бир йил давомида қайтадан қурилиб, ҳомийларнинг кўмаги ёрдамида кўркам кўринишга эга бўлди. Масжид катта йўл ёқасидан бироз ичкарида бўлгани боис, унга боргунча бўлган ички йўл ҳам асфальтланиб, барча шароитларга эга тарзда аҳолига хизмат кўрсата бошлади. Бу эса шу ерлик аҳоли учун катта туҳфа бўлди.
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024