Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлигида туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов ҳамда туман Мактабгача таълим бўлими мудири Ш.Бозоров иштирокида “Жарқўрғон туманида Мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда тумандаги журналистлар, блогерлар, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, бўлим маъмурияти ходимлари иштирок этишди.
Дастлаб, Мактабгача таълим бўлими мудири Ш.Бозоров тизимда амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг, журналист ва блогерлар томонидан берилган саволлар бўйича тегишли тизми мутахассислари томонидан жавоб берилган бўлса, билдирилган таклифлар юзасидан амалга оширилиши лозим ишлар белгилаб олинди.
Тадбирда мактабгача таълим тизимида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича семинарларга тумандаги журналист ҳамда блогерлар иштироки таъминланиб, соҳа ходимларининг ютуқ ва камчиликлари бўйича доимий ўртоқлашиб борилиши таклифи берилиб, яқин кунларда ҳамкорликда ана шундай семинарлар ташкил этилиши Мактабгача таълим бўлими раҳбари томонидан маълум қилинди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024