Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕКТОРЛАРДА САЙЁР ҚАБУЛЛАР
Тадбирлар / 2021-04-10

    Жарқўрғон туман ҳокими Б.Ўрақов томонидан ҳафта давомида ҳар бир секторда бир кундан фуқаролар қабули ўтказмоқда. Пайшанбада 2-секторда, Жума куни 3-секторда, бугун эса 4-секторда фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабул жараёнида фуқаролар томонидан қилинган ҳар бир мурожаат бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

   Барча секторларда ташкил этилган қабуллар жараёнида ер-мулк, тадбиркорликни ривожлантиришда кўмаклашиш, ижтимоий аҳволи оғир оилаларга моддий ёрдамлар ажратилиши, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар”дагиларнинг муаммоларини ҳал этиш, кредитлар ажратилиши борасидаги муаммолар ўрганилиб, ечимини қилиш борасида тегишлилиги бўйича корхона ва ташкилотлар раҳбарларига бириктириб берилди. Бундай қабуллар ҳар ҳафта белгиланган муддатларда секторларда ташкил этилиши белгилаб қўйилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.