Деҳқон ўзи эккан ҳосили мевасинни бир йилда олиши мумкин, бироқ ўқитувчининг берган таълими натижаси билиниши учун камида ўн-ўн беш йил лозим бўлади. Агар ўша инсон фаолияти давомида парваришни яхши берган бўлса, шогирдлари унинг ҳақиқий давомчисига айланиши тайин.
Бугунги куни таълим тизимида узоқ йиллар фаолият юритиб, ўзидан кўплаб шогирдлар қолдирган фидоий устозларимиз ҳам кўп. Ана шундай таълим фидоийларидан бири Шарофат опа Бердиевадир. Шарофат опа оддий ўқитувчиликдан бошлаган ҳаёт йўлларида ўзининг иқтидорини кўрсатган ҳолда юқори натижаларга эришди. Кўплаб шогирдлар тайёрладиким, бугун шогирдлари мамлакатимиз бўйлаб турли жойларда эл хазматидалар.
Бугун Жарқўрғон тумани Халқ таълими бўлими фаоллар залида туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман Халқ таълим бўлими ҳамкорлигида туман халқ таълими бўлимида 30 йил мобайнида маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича шуъба раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Шарофат Бердиевани нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда тадбир иштирокчилари Ш.Бердиевага ўзларининг самимий тилаклари ва дил изҳорларини билдириб ўтилар.
Бундан ташқари туман халқ таълими бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди. Ёшларимизнинг билим салоҳияти йўлида тиниб-тинчимади. Таълим соҳаси ходимлари орасида юксак ҳурмат ва эътиборга сазавор бўлди. Биз Шарофат Бердиеванинг кейинги ҳаёт ва фаолиятида ҳам улкан зафарлар тилаб қоламиз.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024