(Давоми).
1966 йилда мактаб ўқувчиларини ёзги таътилда дам олиш ва соғломлаштириш мақсадида болалар лагерлари ташкил этилиб, ушбу тадбирларга болапар шифокорлари, айниқса, туман санитария ва эпидемиология станцияси ходимлари бош врач У. Хайруллаев бошчилигида хизмат қилди.
Бу даврга келиб тиббиёт тизими анча кучайди, ўнлаб янги тиббиёт нуқталари барпо этилди, жарроҳлик, ички касалликлар бўлимлари ташкил топиб, рентген хизмати, эндокринология ва наркология кабинетлари, қон қуйиш станцияси, анистезиология, стоматология хизматига алоҳида эътибор берилди. 1968 йилнинг октябрь ойида шифохона бош врачи А. Бобомуродов ўрнига М. Н. Нурмаматов, бош врачнинг ташкилий-услубий ишлар бўйича муовини этиб X. Э. Маматқулов, даволаш ишлари бўйича А. Бобомуродовлар тайинланди. Туман санитария-эпидемиология станцияси бош врачи У. Хайруллаев ўрнига Ш. Қамбаров тайинланди.
Иқтидорли, катта ҳаётий тажрибага эга, раҳбарларга хос қатъиятли, ишчан ва қўл остидагиларга нисбатан меҳрибон М. Н. Нурмаматовнинг шифохона бош врачи этиб тайинланиши анъанага айланиб қолган раҳбар кадрлар қўнимсизлигига барҳам берди. У кишигача шифохона раҳбарлари бир-икки йил, нари борса уч йилда тажрибасизлиги, лаёқатсизлиги ёки юқкоридаги раҳбарларга ёқмаганлиги учун бирор-бир баҳона рўкач қилиниб, вазифасидан олиб ташланар эди. М. Нурмаматов шу вазифада ўн беш йил, токи соғлиқни сақлаш бошқармасига бошлиқ бўлиб кетгунга қадар сидқидилдан меҳнат қилди. У кишининг катта ташкилотчилиги эвазига жамоа жипслашди. Шифохоналарнинг турмуши, маънавий-маиший шароитларининг яхшиланишига катта эътибор қаратилди. Аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишлари долзарб вазифа қилиб қўйилди. Шу билан бирга, шифокорларнинг касбий маҳоратини ошириш, намуна кўрсатиб меҳнат қилаётганларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириб боришга эътибор кучайтирилди.
М. Нурмаматов шифохонани кенгайтириш, бўлимлар учун алоҳида бино қурдириш учун кўп елиб югурди. Натижада, 1971 йилда янги жарроҳлик бўлими, 1972 йилда ошхона, 1977 йилда икки қаватли туғруқхона, 1980 йилда Сурхон қишлоқ участка шифохонаси, Сопка туманлараро шифохонаси, 1982 йилда рентген бўлимлари қурилиб фойдаланишга топширилди. Айниқса, 1930 йилларда қурилган дастлабки шифохона ўрнида уч қаватли замонавий бино қурилиб, болалар бўлимига берилиши қувончли воқеалардан бири бўлди. Қурилиш ишлари тумандаги 26-қурилиш трестининг (бошлиғи марҳум X. Тошқулов) 277-52-ПМК ишчилари томонидан амалга оширилди.
Пахта яккаҳокимлиги кучайган 1970 - 1980 йилларда ҳосилдорликни ошириш мақсадида, инсон саломатлиги учун ўта хавфли ҳисобланган ДДТ, гексохлоран, дикос каби заҳарли кимёвий моддалар ишлатила бошланди. Аслида, ҳосил зараркунандаларига қарши курашиш мақсадида 1968 йилдан буён заҳарли дорилар қўлланилиши бошланган эди. “Кукурузник” номи билан машҳур АН-2 самолётлари, пуркагичли тракторлар, қўлда олиб юрилувчи воситалар ёрдамида тонналаб заҳарли химикатлар замин узра сочиларди.
Қишлоқ жойларида, далаларга яқин сув ҳавзаларида маза қилиб чўмилаётган, устларидан учиб ўтаётган самолётни қийқиришиб томоша қилаётган болажонларнинг қувончлари узоққа бормас, бир неча кундан кейин улар кўзларини очганда шифохона шифтини, тепаларида энгашиб турган оқ халатли кишиларни кўришар эдилар.
Заҳарли химикатлар жигарнинг токсик заҳарланишига олиб келар, қон, асаб ва нафас олиш органлари фаолиятини бузар эди. Аҳоли ўртасида “Сариқ” номи билан кенг тарқалган касалликнинг кўпайиб кетиши, аслида заҳарли химикатларнинг ҳаддан зиёд кўп ва палапартиш қўлланилиши оқибати эди.
Жарқўрғонлик шифокорларнинг ҳам бир ташвишларига ўн ташвиш қўшилди. Барча шифохоналар сариқ касаллиги билан оғриган беморларга тўлиб кетган, ҳатто мактаб ва болалар боғчалари ҳам бўшатилиб, касаллар ётқизилар эди. Бундан ташқари “Социализм”, “Н. Боймуродов”, “Оқтепа” ва “Ҳ. Олимжон” номли колхоз, “Украина” ва “Сурхон” давлат хўжаликлари ҳудудларида ичак инфекцияси салмонеллёзи гуруҳига кирувчи терлама, қорин тифи, безгак ва куйдирги касалликлари кўплаб тарқалган эди.
Шу муносабат билан оммавий сафарбарлик эълон қилинди. Махсус штаб тузилиб, ҳар куни аниқланган, даволаниб чиққанлар, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланиши, ҳудудларнинг санитария ҳолати тўғрисидаги ҳисоботлар олиб борилар, янги тадбирлар белгиланар эди.
М. Нурмаматовдаги раҳбарга хос ташаббускорлик, қийинчиликлар олдида эсанкирамай, оғир вазиятларда ҳам тўғри қарорлар қабул қилиш, шифокорлар меҳнатини, шаънини улуғлаш сингари хислатлар унинг шогирдларидан бири, 1984 йил январь ойидан туман марказий шифохонаси бош врачи вазифасига тайинланган Хушбоқ Маматқулов ҳам ўз иш фаолиятида устози ўгитларига амал қилиб, у бошлаб берган анъаналарни собитқадамлик билан давом эттирди.
Унинг раҳбарлиги даврида поликлиника лабораторияси, 1986 йипда реанимация бўлими ташкил этилди. 1989 йилда катталар поликлиникаси қурилиб фойдаланишга топширилди. 1992 йилда УЗД-38Д аппаратураси ўрнатилди, СПИД лабораторияси ташкил этилди. X. Э. Маматқулов раҳбарлик қилган йилларда қурилиш, ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда, шифокорларнинг маънавий-маданий дам олишлари учун турли тадбирлар, кечалар, қизиқарли учрашувлар, касб-маҳоратини оширишга йўналтирилган “Энг яхши врач”, “Энг яхши ҳамшира” кўрик танловлари, мусобақалар мунтазам ўтказилиб турилди. Буларнинг барчаси, шубҳасиз жамоани жипслаштирди, шифокорларнинг ўз касбларига нисбатан садоқатини, меҳрини оширди. Энг муҳими, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат кўрсатиш даражасини юксалтиришда муҳим ҳисса қўшди.
Катталар учун мўлжалланган поликлиниканинг янги биносини қуриш учун лойиҳа тайёрлаш, қурилишга рухсат олиш X. Маматқулов учун жуда оғир кечган эди. Москванинг рухсатисиз капитал қурилишлар қилиш мумкин эмас эди. Аҳолини ёппасига тиббий кўрикдан ўтказиш учун 1936 йилда “Ворошилов нефть” ташкилоти ишчилари учун қурилган пастак, усти қамиш ва черепица билан ёпилган поликлиника вазифасини ўтаётган бинода имконияглар жуда чекланган эди.
Қолаверса асли жарқўрғонлик бўлган X. Маматқулов учун ўз халқига қулайликлар яратишдек хайрли ишга қўл уриш истаги устун эди. Ниҳоят, 1986 йилда қурилиш лойиҳа-сметаси тайёр бўлди. 1989 йилда 26-қурилиш трестининг 210-механизациялашган кўчма колоннаси томонидан поликлиника биноси қуриб фойдалаиишга топширилди. Марказий шифохона иссиқлик тизимини қайта таъмирлаш, туғруқ комплекси шароитларини яхшилаш, “Оққўрғон”, “А. Навоий” ва “Н. Боймуродов” номли жамоа хўжаликларида амбулатория биноларининг қурилишида X. Э. Маматқулов бевосита раҳбарлик қилди. 1968 - 1980 йилларда меҳнат қилган М. Холматов, Т. Махмараимов, С. Каримова, Р. Шокирова, П. Махмараимова, Қ. Раҳимов, Я. Элмуродов, Ш. Хидиров, А. Кўчкинов, И. Алматов, Н. Ҳасанова, Ш. Сувонов, Э. Тоғаев, П. Юсупов, Э. Йўлдошев, А. Мамадиев, X. Асадов, Э. Қобилов, Г. Шердонова, Э. Шердонов, X. Холмуродов, Т. Жовлиев, Р. Тўхтамишева, М. Қобилова, Ў. Жўраев, И. Норбўтаев, 3. Ничепоренко, Р. Қурбонов, Б. Ёрматов, О. Бекназарова, Б. Худойбердиева, Р. Норбоева, Б. Маманиёзов, Р. Усмонова, М. Холиёров ва Н. Худойбердиев.
1980 йилдан кейин келган Б. Чориева, X. Жўраев, М. Холиёров, И. Бозоров, А. Чориев, X. Шайманов, Т. Бердимуродова, С. Холбоев, Э. Алибоев, X. Қўзиев, А. Бойқобилов, Ж. Эюпова, С. Маматқулова, Б. Тошмуродов, Ж. Беккамов (марҳум), Н. Шайманов, А. Самадов, А. Қаюмов, F. Йўлдошев, Ю. Жумагелдиев, М. Хўжамбердиева, Д. Раҳматова, Қ. Эшимов, Б. Султонова, Н. Шайманов, О. Хўжамуродов, Т. Чориева, А. Бозоров, Б. Шоймуродов, И. Имомова, С. Мустанова, Ч. Эргашев ва бошқа врачларнинг қилган меҳнатлари таҳсинга сазовордир. Улар ҳозирги кунда ҳам ҳормай-толмай эл саломатлиги йўлида хизмат қилиб келмоқдалар.
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024