Ҳар бир соҳа вақт ўтгани сайин такомиллашиб, замонавий технолгиялар қўлланган ҳолда ривожланиб бораверади. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам бундай инновациялар кириб келиши натижасида янгиланишлар, мўл ҳосил олишда ишлатилатиган минерал ўғитлар ва сув таъминотининг минимал миқдорларида ишлатилиши чоралари кўрилаётгани ҳам бор гап.
Сурхондарё ҳудуди лимончилик соҳасини ривожлантириш учун ҳар томонлама қулай имкониятга эга жойлардан бири саналади. Шу боис АТ “Туронбанк”нинг Жарқўрғон туманида лимончиликни ривожлантириш соҳасига эътиборни кучайтириб, унга мос иссиқхонлар ташкил этишни молиялаштириб келмоқда.
Жарқўрғондаги Сурхон тажриба станцияси боғида ташкил этилган семинар ҳам ана шундай очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, унда вилоятимиздаги фермермерлар, соҳага қизиқувчи фуқаролар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Тадбир давомида банк вакиллари ҳамда кўчат етиштириш, лимон парвариши, ўғит беришда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, очиқ мулоқотда қизиқувчиларнинг саволларига батафсил жавоб берилиб, соҳани ривожлантиришда давом эттирилиши лозим вазифалар бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024