Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ПИЛЛА НИШОНА КЎРСАТА БОШЛАДИ
Тадбирлар / 2021-04-30

   Жорий йилда жарқўрғонлик пиллакорлар баҳорги мавсумда 4020 қути ипак қурти боқишни режалаштирган бўлиб, айни кунларда ипак қурти боқиш авж паллага кирган.

   -Туманда энг олди нишона кўрсатган пиллаларимиз “Олтин шарқ маскани” фермер хўжалигининг пилла боқувчиси Ҳайитгул Тўраева ҳамда Агропилла боқувчиси Абдулла Абировлар хонадонларида етиштирилмоқда.-дейди биз билан суҳбатда “Жарқўрғон агропилла” МЧЖ раҳбари М.Джаббаров. –Пиллаларнинг нишона кўрсатганидан хабар топган туман ҳокими Б.Ўроқовнинг ўзи келиб пиллакорлар ишини кўздан кечираркан, улар меҳнатини қадирлаб, ўзининг арзимас совғасини ҳам меҳнаткаш “кумуш тола” ижодкорларига туҳфа этдилар.

  Ўзларига бўлган бундай эътибордан ғурурланган пилла етиштирувчилар шижоатига шижоат қўшилиб, янада юқори ҳосил олишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйдилар. Биз ҳам ана шундай ўзи ташқарида ётиб, ипак қуртига ичкаридан жой берган ҳолда, уни эъзозлаб етиштираётган заршуносларимизга омадлар тилаб қоламиз.

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.