Тасвирий санъатга ошуфталик ёшликдан бошланади. Бунда ўқитувчи томонидан оддий суратлар тасвирини акс эттиришдан бошлаб, йирик лойиҳаларни акс эттиришга бўлган қизиқишга сабаб бўлади. Умумтаълим мактабларида тасвирий санъатга асосланган “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ташкил этилаётган тадбирлар ҳам бежизга эмас.
Туманимиздаги 63-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган суратлар мусобақаси ҳам ана шу ном билан аталди. Мактабнинг расм чизишга уста ўқувчилари томонидан чизилган суратларни томоша қиларкансиз, уларнинг мавзу мазмун-моҳиятини англаган ҳолда, ажойиб асарлар яратишга уринишганлиги гувоҳи бўласиз. Ҳа, инсон қўли гул, зеро уни янада бойитиб боришга бўлган интилишлар бугунги ёшларимизнинг ижодларида ҳам ўз аксини топмоқда.
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024