Бугунги кунда туманимиздага Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчи ёшлари ҳам Республика миқёсидаги мусобақаларда муносиб иштирок этиб, чемпионга айлана бошлади. Бу эса спортчиларга берилаётган эътиборнинг юқорилигида.
Бокс бўйича 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Навоий шаҳрида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатида 46 кг. вазн тоифасида Асомиддин Ҳайриддинов ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлди. Кеча туман ҳокимлиги томонидан ёш чемпион ҳамда унинг устозига совғалар улашилди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024