Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОНДА ЯНГИ ARTEL ДЎКОНИ
Тадбирлар / 2021-05-19

   Жарқўрғонда Artel компаниясининг янги дўкони очилди Ушбу дўкон “Фаровон барак Жарқўрғон” хусусий фирмаси томонидан йўлга қўйилди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Artel маҳсулот ассортиментини кенгайтириш ва такомиллаштириш билан бир қаторда маҳсулотлар савдосини йўлга қўйишни ҳам кенгайтириб келмоқда.

    Туманимизда иш бошлаган мазкур савдо дўкони фирма раҳбари Мамаражаб Хўжақуловнинг саъйи ҳаракатлари эвазига фаолият бошлади. Дўконда барча турдаги Artel Premium маҳсулотлари арзон ва қулай нархларда бўлиб, харидор маҳсулотини уйигача бепул элтиб бериш хизматининг мавжудлигидадир.

   Мазкур дўконнинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Ш.Норалиев ҳамда нуронийлар, ташкилотчилар ва санъаткорлар иштирок этишиб, дўкондаги савдога чиқарилган маҳсулотлар билан танишдилар.

 

   -Дўконни ташкил этишдан мақсад,-дейди биз билан суҳбатда “Фаровон барак Жарқўрғон” хусусий фирмаси раҳбари М.Хўжақулов.-Аҳолимизга арзон ва ҳамёнбоп маиший техникаларни етказиб беришдир. Қолаверса, аҳолига 0 фоизли, бир йил муддатга кредит тарзида ушбу маиший техникаларни тақдим этишни режалаштирганмиз. Бу ҳам улар учун ажойиб қулайликдир.

   Дўконни томоша қиларкансиз, бу ердаги турли маиший техникаларнинг қулай нархларда сотувга чиқарилгани гувоҳи бўласиз. Тумандаги Маҳтумқули кўчасидаги 2-уйда фаолият бошлаган ушбу дўконга тумандошларимизни таклиф этиб қоламиз!

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?