Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“СОҒЛОМ МИЛЛАТ, СОҒЛОМ КЕЛАЖАК”
Тадбирлар / 2021-05-19

    Жарқўрғон туманида Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда “Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги” учун “Соғлом миллат, соғлом келажак” шиори остида уюшмаган, кам таъминланган, имконияти чекланганлар, хорижий мамлакатларда ишлаб келиб, ҳозирги кунда ишсиз бўлган ёшлар ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида оммавий спорт мусобақаларининг шахмат тури бўйича туман босқичи  финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда тумандаги кам таъминланган, имконияти чекланганлар ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришди.

   Қизғин кечган баҳслар якунида ғолиблар аниқланиб, улар ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланишди. Жумладан, 3-ўринни эгаллаган Диёрбек Содиқовга бронза медали ва 500 минг сўм, 2-ўринни эгаллаган Бобур Дўстмуродовга кумуш медали ва 750 минг сўм, 1-ўринни эгаллаган Караматилло Норсоатовга олтин медал ҳамда 1 миллион сўм мукофот пуллари тақдим этилди. 1-ўринни эгаллаган К.Норсоатов энди мусобақаларнинг вилоят баҳсида иштирок этади.

 

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?