(Давоми).
Тумандаги янги яна бир қўшма корхона бу “Жарқўрғоннефтни қайта ишлаш” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасидир. Бу қўшма корхона 2005 йил сентябрь ойида ишга туширилди. Йилига 130 минг тонна нефтни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ушбу қўшма корхона вилоят ҳудудидаги Какайди, Лапмикор, Миршоди, Учқизил ва Ховдак конларидан чиқадиган хомашёдан дизель ёнилғиси, печь ёнилғиси, бензин, парафин ва битум ажратиб ол бошлади.
Қўшма корхона қурилишига россиялик ҳамкорлар 7 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, лойиҳа ишларини ҳам бажарди. Ишлаб чиқариш жиҳозлари Россиянинг “Белэнергомаш” заводида тайёрланди. Корхонага сарфланган харажат ўзини бир ярим йилда қопланди. Корхона ишга туширилгач, 150 нафар Жарқўрғонлик ишчи-ходимлар иш билан таъминланди. “Жарқўрғоннефть” очиқ акциядорлик жамияти 2010 йили 132 087 тонна нефть қазиб олган бўлса, шу хомашёнинг 74041 тоннасини “Жарқўрғоннефтни қайта ишлаш” Ўзбекистон- Россия қўшма корхонаси харид қилиб, турли хил маҳсулотлар тайёрлади. 2013 йили “Жарқўрғоннефть” акциядорлик жамияти қошида касаначилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида тикув цехи ташкил қилинди. Натижада саккиз нафар аёл доимий иш билан таъминланди. Цех иш бошлаган вақтда ушбу корхона ишчи-хизматчиларига махсус кийимлар тикишга ихтисослашган бўлса, кейинчалик бу ерда тайёрланаётган кийим-кечак турлари 10 тага етди.
“Juita, ” “SunSir” ҳамда “BROTHERS” каби замонавий тикув машиналари билан жиҳозланган цехда 3. Жўраева, Ж. Шоймардонова ва О. Тўраева сингари чевар аёллар ўз ишининг моҳир усталарига айланишган. Натижада бу цехга бошққа ташкилотлардан ҳам кўплаб буюртмалар қабул қилинмоқда. Туманда 2007 йилга келиб тўртта қўшма корхона фаолият юритди.
Умуман олганда, мустақиллик йилларида Жарқўрғон тумани ва вилоят иқтисодиётида ташкил топган кичик, хусусий ва қўшма корхоналарнинг муносиб ўрни бор. 2005 йилга келиб вилоятда 2700 та хусусий ва 700 га яқин кичик корхоналар, ўнлаб хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда тузилган қўшма корхоналар бор бўлса, 2006 йилга келиб Жарқўрғон туманида саноат корхоналари сони 132 тани ташкил қилди. Шулардан тўрттаси қўшма корхона, 35 таси транспорт ва алоқа корхоналари, 1012 таси микрофирма, 344 таси кичик корхоналарни ташкил қилди. Бу саноат корхоналари нафақат туман ва вилоят аҳолисининг талаб ва эҳтиёжлари учун, балки хорижий мамлакатларда ҳам ўз харидорини топа оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эриша бошлади. Туман миқёсида амалга оширилаётган барча ишлар битта масалага, яъни барча соҳаларда юз берган таназзул ҳолатидан чиқишга қаратилди.
Мустақиллик йилларида миллий ҳунармандчиликка катта эътибор қаратилди. Натижада ўзининг фикри тоза, қураман, яратаман, тузаман, тузатаман ва халққа кўпроқ нафим тегсин дейдиган тадбиркор ҳунарманд усталар учун кенг имкониятлар яратилди. Уларнинг самарали ишлашлари учун эса Ўзбекистонда моддий хомашёлар етарлича топилади.
Ана шуларни ҳисобга олган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бир қатор чиқарган (1997 йил 31 мартдаги (1741 сонли) “Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”, 1998 йил 9 апрелдаги “Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”) ги қарорлари эълон қилинди Бу ўз навбатида, миллий маданиятимизни ривожлантиришга қўли гул, истеъдодли ҳунармандларимизнинг ижод қилишида, бадиий буюмлар тайёрлашнинг асрий анъаналарини ва ўзига хос турларини тиклашда кенг истиқболлар очиб берди.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида аҳолининг самарали иш билан бандлигини вужудга келтириш муҳим иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга. Ушбу муаммонинг ҳал этилишида халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъати соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш долзарб масала ҳисобланади. Биргина юқорида келтирилган Фармоннинг эълон қилиниши ҳунармандларимиз учун айни муддао бўлди.
Чунки, хонадон шароитида ҳунармандчилик ва амалий санъат буюмлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар 1997 йил 5 апрелдан бошлаб беш йил муддатга даромад солиғидан озод этилдилар. Шунингдек, улар ўз маҳсулотларининг нархларини истеьмол бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилайдилар. Энди ҳунармандларимиз халқимизнинг асрлар давомида ривожланиб келган анъаналарини баҳоли қудрат ривожлантириб, келажак авлодга етказишлари зарур.
Туманда якка тартибда ишлаб турган ҳунармандларни бирлаштириш мақсадида фармондан кейин 1998 йил 1 январда “Ҳунарманд” уюшмаси ташкил этилди. Уюшмага 45 нафар ҳунарманд аъзо қилинди. 2002 йилга келиб эса ҳунармандлар сони 51 тага етди. Уюшмада темирчилик, пойабзал устачилиги, сандиқчилик, каштачилик, дўппидўзлик ва ганчкорлик сингари ҳунарлар билан 15 хил турдаги мақсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳунармандлар уюшган ҳолда фаолият кўрсатишнинг афзаллигини ҳис эта ошлади. 1998 йил 13 ноябрдаги туман ҳокимлигининг 645-сонли қарори билан қўшимча ишлаб чиқариш турлари: миллий қандолатчилик, ганчкорлик, тикиш-бичиш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ишлари ташкил қилинди.
Аъзоликка туман марказидан узоқ қишлоқларда якка тартибда ишлаётган ҳунармандларни жалб қилишга кўпроқ эътибор қаратилди. Бундай ҳунармандларга хомашё топиш муаммоси, маҳсулотларни сотиш қийинчиликлари кўндаланг турганлиги учун кўмак бериб борилди. Уюшма фаолиятини мустаҳкамлаш мақсадида барча имкониятлардан фойдаланила бошланди. Жумладан, уюшма қошида ганчкopлик-пардозлаш бригадаси ташкил этилди.
Уста ганчкор ва пардозчилар шартнома асосида якка тартибдаги буюртмалар бўйича аҳоли уйжойларини таъмирлаш, безаш ишлари билан шуғуллана бошладилар. Биргина мисол, “Алпомиш” достони юбилейи (1999 йил) муносабати билан “Бақтрия” кинотеатри (Термиз) ни таъмирлашда ганчкорлик ва бўёқ ишларини бажаришда уларнинг меҳнати юқори баҳоланди ва вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғига сазовор бўлди.
Вилоятимиздаги бошқа кўплаб маҳаллалардан фарқли ўлароқ “Ҳайитобод” маҳалласида “Қурбон” номли ногиронлар ўқув-ишлаб чиқариш бирлашмаси (раҳбари уста Жўра Шомуродов) 1990 йилдан бери мебель ишлаб чиқариб, аҳолига сотиб келмоқда. Корхонада 2002 йилга келиб юз хилга яқин ҳар хил буюмлар ишлаб чиқарилди. Бу ердаги ясалган стол-стуллар, идора мебеллари харидоргир маҳсулот ҳисобланади. Бу ясалган буюмлар маҳаллий хомашёлар - ўрик, терак, тол, ёнғоқ ва гужум ёғочларидан тайёрланмоқда. 2002 йил сентябрь ойигача бу корхонада қарийб қирқ нафар тикувчи- зардўз, уста-дурадгорлар тайёрланди. “Ҳунарманд”лар уюшмаси аъзоси, ҳайитободлик яна бир ҳунарманд Амир Бектемиров одамлар орасида этикдўзлик касби билан довруғ топган. Ҳунарманд уйида очиб олган устахонасида олти киши меҳнат қилди. Улар тикаётган туфли, маҳси, ковуш, пўстин, аёллар учун қишки этиклар, болалар учун ҳар хил пойабзалларнинг қўлма-қўл бўлиб кетаётганлигининг ўзи ҳунарманднинг ишига берилган юксак баҳодир.
Ҳунарманднинг аёли Дилором опа ҳам қўли гул аёллардан. У аёлларга кийим-кечак тикиб танилган. Ҳунарманд Амир Бектемиров ўзи ясаётган буюмлар учун хомашёни маҳалладошларидан олиб уни ошлаб, ултон қилиб, ранг бериб келмоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнатга жалб қилинмаган аҳолининг маълум бир қисмини иш билан банд қилиш масаласи анча қийин масала бўлишига қарамасдан, республика аҳолисининг бандлиги ва даромадлари барқарор ўсишини таъминлашга доир муҳим дастурлар ва вазифалар белгилаб олинмоқда.
Ана шу вазифаларни ҳал этишда касаначиликнинг турли шаклларини кенг ривожлантириш, жумладан, унинг йирик саноат корхоналари билан кооперациясини кенгайтиришга устивор аҳамият берилди. Бу борада айниқса Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ўз вақтида қабул қилинган Фармон бўлди деб бемалол айтиш мумкин.
Чунки иш билан банд бўлмаган аҳолини ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилишнинг усул ва йўлларини жорий этишга интилиш, кичик ва ўрта шаҳарларда, қишлоқларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражасини юксалтириш, улардаги меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, оила даромадини кўпайтириш ва бошқа бир қатор ижобий натижаларга олиб келди.
Қатор иқтисодчилар, тарихчилар ва социологлар касаначиликни ривожлантириш зарурлиги масаласини доимо ўз тадқиқотларида ижобий баҳолаш ва унга катта умидлар билан қарар эдилар. Касаначилик меҳнатига, биринчи навбатда серфарзанд аёлларни, турли сабабларга кўра вақтинчалик ишламай юрганларни, ногиронларни, нафақахўрларни ҳам ишга жалб қилиш мумкин.
Меҳнатнинг бу турини тўғри изга солиш йўлга қўйилса эҳтиёжи катта бўлган турли хил кенг истеъмол молларини кўплаб ишлаб чиқариш имконияти янада кўпаяди. Касаначилик меҳнатини қўллаш натижасида тайёрланадиган маҳсулотларнинг турлари хилма-хил бўлиши мумкин. Улар жумласига биринчи навбатда саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш имконини берадиган тикувчилик, заргарлик, ипакчилик, қайта ишлаш, мебель, электрон саноати, шунингдек, телекоммуникация, сервис ва хизмат кўрсатиш тармоқлари ва бошқалар киради.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, касаначилик меҳнатини жорий этиш қатор афзалликларга эга. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президента Ш. Мирзиёевнинг янги фармонидан кўзланган асосий мақсад Республикамиз аҳолисини фойдали меҳнат билан банд қилиш, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, даромад манбаини оширишдир. Улар ишлаб чиқарган маҳслотлар эса, ўз навбатида, давлатимиз қудратини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Президентнинг ушбу Фармонидан келиб чиқиб туманда уй меҳнатини ташкил қилиш, касаначиликни ривожлантириш бўйича режали ишлар бошлаб юборилди. 2006 йилнинг биринчи чорагида уй меҳнатини ташкил этиш эвазига 20 нафар киши фойдали меҳнатга жалб қилинди. Шуларнинг 14 нафарига меҳнат шартномаси асосида, 6 нафарига эса буюртма шартномаси асосида иш берилди.
Жумладан, туман маиший хизмат уюшмаси 9 нафар, “Ҳунарманд” уюшмаси 6 нафар фуқароларга уйда туриб меҳнат қилиш имкониятини яратиб берди. Жарқўрғонда кўпчилик, айниқса, қишлоқ аҳли уста касаначи Рустам Саидовни яхши билишади. Рустам Саидовнинг темирчилик устахонасида кетмон, белкурак, паншаха, оташкурак, ер тирнагич, молларга нўхта, от- эшак абзаллари, ўроқ, пичоқ, капгир, болта, чорва молларига занжир ва қозиқ сингари ўндан зиёд уй-рўзғор буюмлари тайёрланади. У йиллар давомида Усмон Рўзиқулов, Шерали Шохаев каби ўнлаб шогирдларни ҳам камолга етказди. Жарқўрғонда азал-азалдан бешиксозлик билан шуғулланиб келаётган, шу ҳунарлари орқасидан нон ва обрў топиб келаётган касаначилар кўпчиликни ташкил қилади.
Туманда Жума Жўраевлар сулоласи хонадон шароитида касаначилик билан шуғулланиб, фақат бешик тайёрлаш билан чегараланиб қолишмай, улар ёғочдан толтовоқ, чўмич, қошиқ, нонпар, ўқлов, тахтача, гилам тўқийдиган ўрмаклар, сут, қатиқ пишитадиган кувилар, болалар учун аравачалар, тор ва дўмбира мусиқа асбоблари, тахта каравотлар ва сўрилар учун нақшинкор суянчиқлар, ғалвир, чиғил, элак каби аҳоли учун кундалик ҳаётларида зарур бўлган буюмлар ҳам ясашади. Жарқўрғонда уйда ўтириб, сандиқсозлик билан шуғулланадиган касаначилар маҳалласи ҳам мавжуд. Улар сандиқ, хонтахта ва бошқа уй-рўзғор буюмлари ҳам тайёрлашади. Туманда хонадон шароитида тош ўймакорлиги билан ҳунарманд касаначи Турди Мусурмонов оиласи шуғулланиб, бу уста асосан раҳматли бўлиб кетган инсонлар қабрига қўйиладиган ҳамда корхона ва ташкилотлар идораларининг пештоқига осиш учун мармардан ясаладиган лавҳаларга ўймакорлик ёзуви билан шуғулланади.
Туманда кўпгина касаначи усталарнинг дастгоҳлари асосан электр энергияси билан ишлайди. Лекин, туманда 1998 йилдан 2007 йилгача Электр энергияси таъминотидаги чеклашлар тўфайли касаначилар олти-етти соатлаб кундузи ишсиз бекор туриб қолишди. Касаначилар учун иккинчи муаммо шу бўлдики, касаначилар маблағ топиб, кўпроқ ёғоч, тунука, мих ва бошқа хомашёларни узоқдан ташиб келтиришларида муаммо туғдирмоқда, учинчи муаммо кредит олиш билан боғлиқ бўлиб колганди.
Тўртинчи муаммо бу туман ҳокимлиги ер захира фондидан касаначилар уюшмасига ҳеч бўлмаса уч ёки беш гектар ер ажратилса улар тол, терак, ўрик, ёноқ, тут сингари тез ўсувчи дарахт кўчатларини кўкартириб, узоғи билан уч ёки тўрт йилда ҳунарманд касаначиларни ёғоч-тахта билан таъминлаш имконияти пайдо бўлар эди. Агар шу тўсиқлар бартараф этилса, хонадон шароитида фойдали меҳнат билан банд касаначилар янада кўпрок маҳсулот тайёрлаб, ички бозорни кундалик халқ истеъмоли моллари билан тўлдиришга янада кўпроқ улуш қўшар эдилар.
Умуман олганда туман ҳунармандлари кўплаб ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариб туман, вилоят ва республикамиз саноатининг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.
(Давоми бор).
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024