Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҒАЛЛА ЎРИМИ ОЛДИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-05-21

   Бугун Жарқўрғон туманида жорий йил ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш  бўйича кўргазмали семинар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А. Исмоилов, вилоят ҳокими ўринбосари У. Туроповлар  иштирок этишди.

   Шунингдек семинарда ғалла ўрим-йиғим мавсумини сифатли ўтказиш мақсадида ўрим отрядлари раҳбарлари, механизаторлар, ҳайдовчилар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалигига алоқадор барча мутасаддилар иштирок этдилар.

    Туманда ташкил этилган 13 та ўрим отрядларига 27 та ўрим комбайнлари, 108 та юк автомобили ва ташиш техникалари, 5-кўчма устахона, 5 та ёнилғи ташиш транспортлари, ҳар бир отрядга биттадан кўчма дам олиш хоналари бириктирилган бўлиб, туманда 25 майдан ғалла ўрими бошланадиган бўлди.

   Туман ҳокими Б.Ўрақов ташаббуси билан ғалла ҳосилини йиғиб олиш учун тузилган ҳар бир отряд раҳбарига 2 миллион сўмдан,  механизаторларга 1,5 миллион сўмдан пул, 1 қопдан ун, 5 литрдан ёғ, 1 қопдан картошка ва пиёз, 10 кг. дан гуруч маҳсулотлари олдиндан топширилди.

    Жорий йил тумандаги 170 та фермер хўжаликлари томонидан 8180 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди. Энди уни нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш керак. Бободеҳқонларимизнинг етиштирган ҳосиллари хирмон-хирмон бўлиб уюлса, халқимиз ризқига барака ҳам инади. Шундай экан, хирмонингизга барака азиз ғаллакорлар!

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.