Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МЕДИА-ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-05-21

  Бугун Халқ таълими бўлими “Маънавият ва маърифат” хонасида туман ҳокимлиги, O`zLiDeP вилоят Кенгаши Аёллар қаноти ва O`zLiDeP Жарқўрғон тумани  Кенгаши, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Адлия бўлими,туман Бандликка кўмаклашиш Маркази хамда ДАТ Халқ банки ҳамкорлигида  “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда идоралараро ҳамкорликнинг истиқболлари” мавзусида медиа-тадбир ўтказилди. Унда маҳаллалар раисларини биринчи ўринбосарлари, депутат аёллар ҳамда партия фаоллари, журналист ва блогерлар қатнашдилар. Тадбирни O`zLiDeP Жарқўрғон тумани  Кенгаши аппарат раҳбари Б.Кенжаев бошқариб борди.

   Дастлаб туман ҳокими маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари О.Чоршанбиева сўз олиб, тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, тадбирда Вилоят кенгаши “Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш” бўлими мудираси М.Жўраева сўз олиб,ҳозирда аёллар фаоллиги анчайин ривожланганлигини, жамиятда аёлларнинг ролини янада ошириш ва мустаҳкамлаш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги,  бу борадаги ишларни баҳолаш жараёнида қилиниши лозим ишлар юзасидан фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

   Медиа тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, O`zLiDeP Жарқўрғон тумани  Кенгаши раиси Г.Тангирова ҳам сўз олиб, бу борада Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгаши депутатлари томонидан олиб борилаётган ишлар қониқарли тарзда эканлигини таъкидларкан, ”аёллар дафтари”ни такомилаштириш ва шаффофлигини доимий назорат қилиб боришлари лозимлигини, айниқса, бунда аёллар тадбиркорлигига кенг йўл очиш бўйича таклифларини билдириб ўтди.

   Туман Адлия бўлими бошлиғи Ў.Арипов сўз олиб 2019 йил 02 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари аҳамиятини,жамиятда раҳбар аёллар ва гендер тенглиги бўйича қонунчилик юзасидан батафсил маълумот ва тушунчалар берди.

    ДАТ Халқ банки филиали бошқарувчисининг “Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Х.Саъдуллаева сўз олиб 2021 йилнинг шу давригача аёллар тадбиркорлиги бўйича бажарилган ишлар, ажратилган имтиёзли кредитлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш борасида маълумот бериб, бундан кейин йиғилган-фаол аёлларни ҳамкорликда иш олиб боришга чақирди.

   Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “аёллар дафтари” билан ишлаш бўйича мутахассиси О.Сафаров  туман миқёсида хотин-қизалрнинг касбий кўникмалар олиши ва бандлигини таъминланиши, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериб, йиғилганларни ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозимлигига тўхталиб ўтди.   

    Шундан кейин, иштирокчилар тумандаги 1-сектор ва “Улуғбек” маҳалласида бўлишиб, “O`zLiDeP аёллари-янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида  “Улуғбек” маҳалласи қошида “O`zLiDeP фаоли-ислоҳотлар тарғиботчиси!” клуби  ташкил этдилди.

   Шунингдек медиа-тадбир иштирокчилари тумандаги  “Пахтазавод” маҳалласида жойлашган “Миноришчитаъминотсавдо” МЧЖ ҳамда унинг қошида ташкил этилган “AGRO MILK” сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цех билан танишишди.Тадбиркор аёл Ф.Айназарова раҳбарлигидаги мазкур корхонада 16 хилдаги сут маҳсулотлари тайёрланиб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Ҳозирда корхонада 5 нафар иш ўрни яратилган бўлиб,келгусида фаолиятини кенгайтириш баробарида яна 10 та янги  иш ўрни яратиш режалаштирилганлиги ҳақида тадбиркор томонидан маълумот бериб ўтилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.