(Давоми).
Бугунги кунда турмушимизни телефон алоқаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Жарқўрғон тумани электр-алоқа корхонаси ишчи-хизматчилари 1996 йилга келиб 3 мингга яқин, 2003 йилда эса 4125 та телефон нуқталари орқали туман аҳолиси эҳтиёжини қондириб келдилар. 1996 йилда корхонанинг 76 нафар ишловчисининг ўртача ойлик маоши 2450 сўмга тўғри келди. Туманда 12 та “Олтой” системали радиотелефон, Жарқўрғон- Сурхон оралиғида “Радан-2”, “СВЧ” кабелли радиосистема ўрнатилди. Сурхон марказида 500 та рақамли телефон станцияси аҳолига хизмат кўрсатди. Туман маркази билан Какайди қўрғони, “Оққўрғон”, “А. Навоий” ҳамда бошка хўжаликлар ҳам автоматик тарзда боғланди. “07” хизмати орқали абонент чақирувига асосан телефон линияларини таъмирлаш, кундалик профилактик ишлар режали асосда ҳар йили олиб борилмоқда. Вилоятдаги “Сурхон телеком” шўъба корхонасига айлантирилган корхонанинг Жарқўрғон туман бўлимида “Ўзбекистон-Индонезия” қўшма корхонаси асбоб-ускуналари ўрнатилди. “Ўзбек-Хитой” ҳамкорлиги натижасида 2001 йил Наврўз байрами арафасида яна 450 та радиотелефон тармоқлари ишга туширилди. Бу радиотелефонлар билан 50 километр масофада эркин алоқага чиқиш имкони вужудга келди. Кейинги йилларда янги замонавий злектр ускуналари туман алоқа корхонасида ўрнатилиши туман меҳнаткашлари учун жуда қупай имкониятларни вужудга келтирди.
“Сурхонтелеком” шўъба корхонаси Жарқўрғон туман бўлимида узоқ йиллардан бери фаолият кўрсатиб келаётган ва ҳозирги пайтда нафақага чиққан алоқа корхонаси аъзоларидан иқтисодчи С. К. Костова (29 йилдан бери ишлайди), телефон алоқачиси Т. Мустафина(30 йил), бош иқтисодчи А. В. Олейникова (30 йил), КП бош муҳандиси И. Чориев(27 йил), Ибрагим Набиулин, Имомқул Остонов, меҳнатда фаоллиги билан ажралиб турадиган Ж. Бозорова (бош телефон алоқачиси), 3. Колесникова (телефон алоқачиси), туман электр механиги А. Ҳалитовлар ушбу корхонанинг фахрли ва обрўли соҳадошлари хисобланади.
Вилоят иқтисодиётидаги муҳим тармоқлардан яна бири бу ёқилғи- энергетика мажмуидир. Мажмуа ҳар қандай иқтисодиётнинг таянчи ҳисобланади. Чунки халқ хўжалигининг қайси бир тармоғини олманг, у энергиясиз, ёқилғисиз фаолият кўрсата олмайди. Иқтисодий тараққиёт ёқилғи- энергетика ривожи билан бевосита боғлиқдир.
Шу маънода республика ёқилғи-энергетика балансида нефть, табиий газ ва нефтъ маҳсулотлари 81 фоизни, электр-энергияси 13 фоизни ва кўмир 6 фоизни ташкил этиши бежиз эмас. Сурхондарё вилояти нефтчилари ҳам нефть мустақиллигини таъминлаш соҳасида ўзларининг маҳсулотлари ва меҳнатлари билан катта ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Лалмикор, Миршоди, Қўштар, Амударё, Ховдак ҳудудларида “Жарқўрғоннефть” бошқармасининг 400 га яқин ишчи-хизматчилари шижоат кўрсатиб меҳнат қилиб келмоқда. 1998 йилда “Жарқўрғоннефть” бошқармаси нефтчилари жами 134500, 0 тонна нефть қазиб олишди. Газ ишлаб чиқариш режаси 102 фоизга ёки 3 млн. 554 минг сўм зиёди билан уддаланди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Узбекнефтгаз” нефть ва газ саноати соҳасида ҳам ташкилий ишлар соҳасида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ўзгаришлар нефть ва газ саноати соҳасида ҳам ташкилий ишлар соҳасида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди.
Бу ўзгаришлар нефть ва газни қайта ишлаш ҳамда ташиш самарадорлигини ошириш, чет эл хорижий сармояларини жалб этиш борасидаги ишларни фаоллаштириш, республика нефть ва газ саноатида бозор муносабатларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришни мақсад қилиб қўйди. 1999 йилнинг апрель ойидан бошлаб Сурхондарё вилояти “Жарқўрғоннефть” акциядорлик жамиятига айлантирилди.
2006 йилда Жарқўрғон туманида муҳим ютуқлар қўлга киритилди. Туманда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 42 млрд. 8 млн. сўмга бажарилди. Бу 2005 йилга нисбатан 139, 1 фоизни ташкил этди. Туманда чакана савдо айланмаси 143, 6 фоизни, пуллик хизматлар 102, 3 фоизни ва юк ташишда 104 фоизни ташкил этиши ҳам туман меҳнаткашларида мамнунлик ҳисларини туғдиради.
Туманда ялпи ички маҳсулот таркибида хизмат кўрсатиш, коммуникация, транспорт ва алоқа хизматлари улуши ортди. Саноат молларини ишлаб чиқаришга катта эътибор берилди. “Жарқўрғоннефтниқайтаишлаш” қўшма корхонасининг 2005 йил сентябрь ойида ишга туширилиши натижасида битум, дизель ва печ ёқилгиси, бензин каби янги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан оммавий ҳамда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва айниқса майда ишлаб чиқариш соҳасини кўпайтириш орқали маиший, сервис, савдо хизматларини яхшилаш учун Республика “Микрокредитбанк”и билан ҳамкорликда 10 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Натижада 29 та янги иш ўринлари яратилди. Туманда хорижий инвесторларнинг жалб қилинишига эътибор берилиб, бу борада ижобий ишлар амалга оширилиб, ташқи савдо айланмаси жами 21719, 8 минг долларни ташкил қили. Шундан экспортдан келган даромад 21272, 6 минг АҚШ долларини, импорт маҳсулотлари эса 447, 2 минг АҚШ долларини ёки 106, 7 фоизни ташкил қилди.
Тумандаги тўртта қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот (2006 йилда) ва хизматлар ҳажми 21660019, 8 минг сўм ёки 248, 7 фоизни ташкил қилди. Умуман олганда Жарқўрғон тумани Сурхондарё вилоятининг саноати ривожланиб, дадил қадам ташлаши кўзга ташланиб бораётган туманлардан бирига айланди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар мулкий шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва жамоалар фаолиятида ўз аксини топа бошлади. 2006 йилда туманда 1374 та хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд бўлиб, улардан 767 таси кичик бизнес корхоналари, 498 таси фермер хўжаликларидир. Жарқўрғон туманини иқтисодий-ижтимоий ривожланиши иқтисодий ислоҳотларни мукаммал ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, туман саноати ишлаб чиқариш қувватлари янада ривожланиб тараққий этиб борди.
Туманда 2006 йилда 44906 млн. сўмлик ҳаракатдаги нархларда, 51669, 5 млн. сўмлик солиштирма нархларда маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, ўртача аҳоли жон бошига маҳсулот ишлаб чиқариш таққослама нархларда 321928 сўмни ташкил этган бўлса, ҳаракатдаги нархларда 279788 сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Туманда 2006 йил халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш 4551, 6 млн. сўмни ташкил этиб, ўртача аҳхоли жон бошига 28359 сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, 2007 йилда туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳаракатдаги нархларда 14651, 2 млн. сўмлик, солиштирма нархларда 19657, 6 млн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Туманда 2007 йилда 1163, 9 млн. сўмлик халқ истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳоли жон бошига ўртача 7251, 7 сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Туманда саноат ишлаб чиқариш янада юксалиб, замонавий саноат корхоналари ҳамда қўшма корхоналарнинг ташкил этилиши аҳолининг саноат маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш имкониятини янада такомилаштирди. Туманда “Алпомиш” Ўзбекистон-Америка, “Сурхонтекст” Ўзбекистон-Америка, “Жарқўрғоннефтниқайтаишлаш” Ўзбекистон-Россия, “Бақтрия- Агроэкспорт” Ўзбекистон-Туркия, “Маймана-Сурхон” Ўзбекистон- Афғонистон, “Проминвест Пакт” Ўзбекистон-Россия, “Сурхон цемент инвест” Ўзбекистон-Россия қўшма корхоналари фаолият кўрсатиб туман иқтисодиётини ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.
Жарқўрғон туманида мустақиллик йилларида саноат соҳасида эришилган ютуқлар ҳукуматимиз томонидан алоҳида рағбатлантирилиб, муносиб меҳнат қилган саноат соҳаси ходимларидан Ш. Бўлаев 1991 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими”, М. Ҳайдарова 1997 йил, Г. Рўзиева 2002 йил, 2005 йил С. Бобоёрова, 2007 йил Г. Нормуродова, 2012 йили “Жарқўрғоннефтниқайтаишлаш” қўшма корхонасининг бош технологи Шавкат Алимов, 2015 йили “Сурхонтекс” қўшма корхонаси ип йигирувчиси Гулбаҳор Хуррамова “Шуҳрат” медали, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АКнинг “Жарқўрғоннефть” АЖ геология бўлими бошлигғи Нуриддин Бўриев “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланишди.
Хулоса қилиб айтганда Мустақиллик йилларида туман саноати замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, ишлаб чиқариш қуввати ошиб, саноат маҳсулотларининг сифат ва самарадорлиги янада ўсди. Вилоятда жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 20, 1 фоизи Жарқўрғон тумани ҳиссасига тўғри келди (2015 йил). Туманда замонавий саноат корхоналари, кичик, ўрта ва қўшма корхоналар қурилиб ишга туширила бошлади, аҳоли учун зарур истеъмол моллари ишлаб чиқариш ташкил этилиб, ишчи ходимларнинг моддий ва маънавий турмуш даражаси янада юксалиш босқичига ета бошлади.
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024