Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги
Тадбирлар / 2021-05-26

   Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий тадбирларнинг ҳал қилувчи бўғинида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни туради. Бунинг бош сабаби шуки, Ўзбекистан аҳолисининг 64 фоизидан кўпроғи қишлоқда яшайди, қолаверса саноатга хомашё етказиб берадиган, одамларни кийинтирадиган ҳамда тўйдирадиган соҳа ҳам қишлоқ хўжалигидир. Жарқўрғон тумани қишлоқ хўжалиги истиқлол йилларида жуда катта ўзгаришлар жараёнини ўз бошидан кечирди. Ушбу соҳани тубдан ислоҳ қилиш, аҳолининг мулкка бўлган янгича муносабатини қарор топтириш осон кечмади. Бироқ амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни жарқўрғонлик деҳқонлар фаолиятида улкан ўзга­ришлар ясади. Ер уўзининг ҳакқиқий эгасини топди, мулкчиликнинг ширкат, ижара, оилавий пудрат ва фермерлик шакллари қарор топди, хуллас, деҳқон ернинг ҳақиқий эгасига айланди.

   Совет тузумидан мерос бўлиб қолган эскича ишлаш тартиблари ҳаётнинг шиддатли оқимларига бардош бера олмай қолди. Ўтган давр мобайнида Жарқўрғгон меҳнат аҳли қишлоқ хўжалиги соҳасида улкан синовлардан ўтиб, бой тажриба тўплади. Барча синов ва мавжуд қийинчиликлардан муваффақият билан ўтишда соҳа вакилларининг мулкка бўлган муносабати ўзгарди. Меҳнат аҳли ўзини ер­нинг ҳақикқий эгаси деб билганлиги ва қилинган заҳматнинг манфаатларидан баҳраманд бўлаётганлиги асосий белгиловчи омил бўлиб хизмат қилди.

   Истиқлол йилларида қишлоқ хўжалигида мулкчиликнинг тамойили янги шакли - фермер хўжаликларининг ташкил топиши муҳим аҳамият касб этди. Жарқўрғон қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг сони йилдан-йилга ошиб борди. Дастлабки даврда қишлоқ хўжалиги моддий-техник таъминотининг оғирлиги, маблағнинг йуқлиги қатор муаммоларни юзага келтирди. Маҳсулот етказиб берадиган экин майдонлари мелиоратив ҳолатининг ёмонлиги, кўплаб экин майдонларини шўр босиб, ернинг заҳлаши ҳаддан зиёд кучайганлиги, ариқ-зовурларнинг кўмилиб кетиши туфайли тупроқнинг афгор ҳолати жиддий бузилди. Собиқ совет даврида ҳукм сурган пахта яккаҳокимлигидан воз кечиш, экин майдонларининг асосий қисмини донли экинлар экиладиган майдонга айлантириш, халқнинг озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш муҳим масала бўлиб қолди.

   Ўзбекистонни иқтисодий жиҳатдан юксалтиришда унинг аграр соҳадаги ютуғи ниҳоятда муҳимдир. Бунинг катта аҳамиятга эга эканлигини қайд этиб, Ўзбекистан Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов шундай деган эди: “Бугун жамиятимиз шуни англаб олди-ки, ҳаётимизни яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини кўтариш, иқтисодиётимизнинг самарадорлигини ошириш, халқимизни боқиш, истиқболимизни режалаш, хуллас, қандай муаммо, қандай масалани кўрмайлик, уларнинг аксарияти биринчи навбатда қишлоқ хўжалигига бориб тақалади. Хаммамизни боқадиган, озуқа берадиган соҳа қишлоқ хўжалиги тармоқларидир”.

Шу кўрсатмалар асосида мустақил Ўзбекистан қишлоқ хўжалиги ҳозирги босқичда тубдан қайта ўзгаришларни ўз бошидан кечирмоқда. Деҳқон меҳнатини қадрлаш, унинг меҳнатига ҳаққоний ҳақ тўлаш, совет тузуми даврида йўл кўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш, аграр сиёсат соҳасида тўғридан-тўғри бериладиган кўрсатмалардан эҳтиёт бўлиш, хўжаликлар иқтисодий мустақиллигини ўз ихтиёрига бериш долзарб масала бўлди.

   Совет тузуми даврида чексиз янги ерлар ўзлаштирилиб, катта экин майдонари вужудга келтирилиб, юзлаб суғориш шоҳобчалари, ўнлаб сув омборлари қурилса-да, деҳқон турмушида ижобий ўзгаришлар бўлмади, қишлоқ хўжалигининг иқтисодий қудратини кўтариш борасида амалий ишлар қилинмади. Пахта ҳосилдорлигини ошириш, бу соҳа учун зарур бўлган моддий-техник таъминотни яхшилаш борасидаги ишлар туфайли Ўзбекистон ўзининг иқтисодий қудратини сақлаб қолди.

(Давоми бор).

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?