Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
НУРОНИЙ ОНАХОНЛАР ТАНЛОВИ
Тадбирлар / 2021-05-27

   Бугун Жарқўрғон тумани Маданият уйида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида  туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Маданият бўлими ҳамкорлигида "Нуроний онахонлар ўртасида халқ оғзаки ижоди” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

   Танловда туманимиздаги маҳалла фуқаролар йиғиниларидан халқ оғзаки ижоди намуналарини эл орасида ижро этиб юрган онахонлар иштирок этишди. Улар томонидан достонлардан парчалар, халқ терма қўшиқлари, алла, ривоят, эртаклар, масал ва маталлардан намуналар ижро қилиниб, саҳна кўринишларини намойиш этилди. Якунида иштирокчиларнинг чиқишлари  низомда белгиланган мезонлар асосида баҳоланиб, фахрли ўринларни эгаллаган қатнашчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари туҳфа қилинди.

Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?