Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛАДА ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ
Тадбирлар / 2021-05-28

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жарқўрғон туманида туризм ва шахмат ҳафталиги муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

   Жумладан, кеча тумандаги “Жарқўрғон минораси” маҳалласида уюшмаган аҳоли ва ёшлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди. Эътиборлиси эса ушбу тадбир туманнинг қадимий қадамжоларидан бири бўлган Жарқўрғон минораси ёнида ўтказилгани, ёшларнинг спорт билан бир қаторда минора тарихи билан яқиндан танишишлари учун кенг имконият яратди.

Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?