Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида Жарқўрғон туманидаги умумтаълим мактаблари ўртасида “Жарқўрғон зукколари” кўрик-танловининг навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди. Тумандаги 14-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган танловда 10-, 30-, 35- ҳамда 45-сонли умумтаълим мактаблари жамоалари ўзаро беллашдилар.
Беш ташаббусга асосланган бешта шартдан иборат танловда жамоалар ўзларининг чиқишлари билан томошабинларга қувонч улашиш билан бир қаторда, беш ташаббуснинг ҳаётдаги ўрни ҳақида театрлаштирилган сахнавий чиқишлари томошобинларга кўтаринки кайфият улашди.. Уларнинг чиқишлари эса Қумқўрғондан ташриф буюрган ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳолаб борилди.
Қизғин кечган беллашув якунида эса тумандаги 10-сонли умумтаълим мактабининг “Зукко ёшлари” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланмани нақд қилган бўлса, қолган жамоаларнинг ҳам чиқишлари эсда қоларли бўлиб, ҳомийларнинг эсталик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.
Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024