Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Мустақиллик йилларида туман халқ таълими
Тадбирлар / 2021-06-05

   Ўзбекистан Республикасида мустақкилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш жараёнининг энг муҳим бўғини, жамиятдаги демократик ўзгаришларнинг, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг, Республика жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувининг зарур ва мажбурий шарти сифатида таълим соҳасини ислоҳ қилиш сиёсати изчиллик билан амалга оширилмоқда. Белгиланган мақсадга эришиш учун 1997 йил 29 августда "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" қабул қилиниб муваффақиятли амалга оширилмоқда.

   Ана шу даврдан эътиборан ёш авлодни тарбиялаш усуллари ва йуналишларида миллий руҳиятимизга мос томонлар ишлаб чиқилди, ёш авлодни тарбиялашнинг янги тизими қарор топа бошлади. Халқимиз қўлга киритган истиқлол ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар туфайли ёш авлодга таълим ва тарбия беришнинг кўплаб ижобий усуллари, миллий дунёқарашимизга ҳамоҳанг бўлган тизими қарор топа бошлади. Жамиятнинг кқанчалик даражада ривожланганлиги шу жамиятда истиқомат қилаётган ёшларга берилаётган таълим ва тарбиянинг қай аҳволда эканлиги билан белгиланади. Чунки ҳар томонламa ривожланган ёки ривожланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган давлат, аввало бўлғуси авлоднинг юксак даражада малакага эга бўлиши учун ҳар томонлама ғамхўрлик қилмоғи лозим.

   Халқимиз қўлга киритган истиқлол шарофати билан Республикамиз халқ таъ­лими тизими ҳам ҳар томонлама янгиланиш жараёнини ўз бошидан кечирмоқда. Ўтган йигирма беш йил давомида халқ таълими ва тарбия беришнинг янги-янги усуллари ишлаб чиқилиб ҳаётга татбиқ этилди. Ёш авлодни жаҳон жамоатчилиги талабларига жавоб берадиган даражада тарбиялаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Таълим тарбия масканларининг миқдор ва сифати ўзгарди, умумий мактаблар билан бир қаторда махсус ихтисослашган мактаблар, лицей аа гимназиялар ташкил этилди. Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, туманда фаолият кўрсатиб, ёшларга таълим ва тарбия бераётган зиё масканлари ҳисобланган уму­мий таълим мактабларининг миқдори йилдан-йилга ортиб бормоқда. Чунончи 1990 - 1991 ўқув йилида туманда 56 та умум таълим мактаблари фаолият кўрсат­ган бўлса, 2006 йил охирига келиб улар сони 57 тани ташкил қилди. Вилоят халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари 1993 йил апрель ойида чақирилган сессиясида мамлакатимиз биринчи Президенти Ислом Каримов вилоятда йиғилиб қолган кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммолар қаторида таълим тизимидаги жумбоқларни ҳам рўй-рост кўрсатиб берган эди.

   Мамлакатимиз раҳбари вилоят фаолларининг йиғилишида вилоятдаги 43 та мактабнинг аҳволи хароб эканлигини, 483 та мактабда эса ўқиш икки сменада олиб борилаётганлигини қаттиқ танқид остига олган эди. Тумандаги мавжуд 56 та умумий ўрта таълим мактабида жами 2105 нафар ўқувчи 11 сиифни тугаллаб, ушбу ўқувчилардан 187 нафари олий ўқув юртларига ўқишга кирди. Жарқўрғон тумани мактаблари ҳам Ўзбекистан Республикаси Мустақиллигининг ўн йиллигига бағишлаб "Фарзаидлари соғлом юрт қудратли бўлур" шиори остид ўтказилган "Олимпиада умидлари-2001" спорт мусобақаларида муваффақиятли қатнашди.

   Туманда умумкоманда бўйича 1-ўринни 21-мактаб, 2-ўринни 6-мактаб, 3-ўринни 4-мактаб ўқувчилари эгалладилар. Туман ҳокимлиги ғолибларга телевизор, қалин гилам, волейбол тўпи, қўл тўпи ва мақтов ёрлиқларини топшириб, вилоят, республика босқичига муваффақият тиладилар. Спорт учун автоуловлар ташкил қилиб берилди. Вилоятда тумандаги 3-мактабнинг енгил атлеткачилари, 6-мактабнинг баскетболчилари 1-ўринни қўлга киритишиб, Республика мусобақаларида қатнашдилар.

   Боғчаларни турли ўйинчоқлар, ўйинлар билан бойитиш, болаларга миллий қадриятларимизни, бой маданий-тарихий меросимизни, урф-одатларимизни ўргатиш, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасидаги илғор иш тажрибасига эга бўлган педагогик ходимларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини оммалаштириш мақсадида "Севимли ўйинчоқлар", "Йил тарбиячиси", "Соғлом авлод учун” ҳамда "Ўзбек тили фестивали" каби кўрик-танловлар ўтказилди. Вилоятда ўтказилган "Севимли ўйинчоқлар" кўрик-танлови ғолиби бўлган Жарқўрғон туманидаги 1-сон "Алпомиш" номли болалар боғчаси тарбиячилари танловнинг республика босқичида иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгалладилар. Болаларни мактаб таълимига тайёрлашни яхшилаш, уларни боғчаларга жалб этиш фоизини ошириш мақсадида ҳам маълум ишлар амалга оширилди. "Соғлом авлод йили"га бағишланган 2000 йил 1 июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан вилоятда "Бахтли келажак" номли болалар байрами ўтказилди. Бунда Жарқўрғон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 11-син ўқувчиси Вероника Бўронова иштирок этди ва ҳомий ташкилотларнинг совғалари билан тақдирланди. "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва Миллий Дастур асосида мактабгача таълим муасасалари фаолиятини яхшилаш, таълим-тарбия учун зарур бўлган замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш масаласида муҳим ишлар қилинди. Жарқўрғонда 2000 йилга келиб мактабгача тарбия муассасалари сони 10 та бўлиб, уларда 1906 нафар болалар таълим тарбия олдилар. 14-умумий ўрта таълим мактаби республика босқичида "Йил мактаби - кўрик-танловида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллаб, халқ таълимини янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшди.

   Жарқўрғон туманидаги спорт мактаби ва умумтаълим мактабларида 2003 йилга келиб, спортнинг 14 тури бўйича 12190 нафар ўқувчилар мунтазам равишда шуғулланиб келди. "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларида 8 - 11 -синф ўқувчилари спортнинг 12 йўналиши бўйича вилоят финал босқичида иштирок этиб, енгил атлетика бўйича 1-, стол тенниси бўйича 4-, бадиий гимнастика бўйича 1-, курашда 1-, волейбол бўйича қизлар 1-, футбол бўйича 3-, қўл тўпи бўйича қизлар 2-, сузиш бўйича 3-ўринни эгалладилар. Туман ўқувчилари "Умид ниҳоллари” спорт мусобақасида вилоятда умумий команда ҳисобида 2-ўринни эгалладилар. 2000 - 2001 ўқув йилида тумандаги 47 та умумий ўрта таълим, 8 та таянч мактабларида туман аҳолисининг 38985 нафар фарзандларига 2376 нафар ўқитувчи таълим ва тарбия берган бўлса, 2006 йилга келиб уларнинг сони 2769 нафарни ташкил қилди. 2001 йилда мактабларнинг 34 таси замонавий, 21 таси мослашган биноларда жойлашган бўлиб, 18 нуқтада телефон алоқаси ишлаб турди. 4 та мактабдан ташқари таълим муассасалари, спорт, техника, сайёҳлик ва бошқа турлардаги 37 номдаги тўгаракларда 2763 нафар ўқувчи машғулотлар олиб борди. 2000 - 2001 ўқув йили якуни бўйича илғор педагогик технология асосида ишлаб, ўқувчилар қалбига йўл топиб, эл-юрт олқишини олган ўқитувчилар ҳам анчани ташкил қилди. Улар Л.М.Карпенко (1-мактаб), Эшонқул Холмирзаев (36-мактаб), Мамарасул Худойбердиев (15-лицей), Қулбобо Хушбоқов (51-мактаб), Зиёда Мустанова (3-мактаб), Муҳаммади Жиянов (15-мактаб) каби ўз касбини улуғлай билган инсонлардир.

(Давоми бор).

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.