Ёшлар ойлигини Жарқўрғон туманида юқори савияда ўтказиш мақсадида тумандаги 2-сон умумтаълим мактабида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" ўтказилди. Унда 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалар ёшлари иштирок этишди.
Учрашувда туман ҳокими Б.Ўрақов, туман ДХХ бошлиғи Э.Эшнаев ва туман ХТБ мудири С.Ҳасановлар қатнашиб, ёшлар билан мулоқот қилишди. Тадбирда асосан жорий йил мактаб битирувчиари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда асосан мактаб битирувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этишди. Учрашув давомида ёшлар ўзлари қизиқтирган саволлар, таклифлар билан мурожаат қилишди. Туман ҳокими доимо ёшларни қўллаб-қувватлаши ҳамда улар учун барча имкониятларни яратиб беришини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, 1-сектор ҳудудидаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга субсидия асосидаги асбоб ускуналар ҳам тақдим этилди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024