Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Тадбирлар / 2021-06-05

   Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган "Жарқўрғон туманида яшовчи блоггер Комил Джумаев фарзандини даволаш учун ёрдам сўраб мурожаат қилган. Вилоят ва туман ҳокимларига моддий ёрдам сўраб мурожаат қилгани, бироқ амалда ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмагани таъкидланади." дейилган видеоматериал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

   Туманда фаолият юритаётган блогер Комил Джумаевнинг қизининг даволаниши юзасидан туман ҳокимлиги ташаббуси билан "Саховат ва кўмак" жамғармаси орқали биринчи операцияси учун 7 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилган.  Ушбу операция амалга ошгач,  бир ярим ойдан сўнг тиббий кўрикка келиши “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт марказининг Болалар ортопедия бўлими томонидан 9 апрель 2021 йилда берилган касаллик тарихидан кўчирмада қайта кўрик бир ярим ойдан кейин бўлиши билдирилган.Бироқ, ўшанда иккинчи жарроҳлик амалиёти амалга оширилиши айтилмаган. Аммо,  блогер томонидан тиббий кўрикка олиб бориб келишига маблағ ажратишни сўраб яна мурожаат қилган. Бироқ,  биринчи жарроҳлик операциясига ёрдам пули ажратилгани,  айни вақтда унга маблағ қизининг кейинги операцияси амалга оширилишида ажратилиши режалаштирилган эди.

   Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари билан бўлган суҳбат жараёнида ҳам қизининг иккинчи жарроҳлик амалиёти жорий йилнинг сентябр ойлари ўтказилиши лозимлиги, ўша операция қизининг иккала оёғида амалга оширилиши сабабли, қизи бироз куч тўплаши лозимлиги ҳақида келишилган эди. Бироқ, блогер К.Джумаев буни ўзи маъқуллаб, келишув бўлгач, қизимга дея аниқ кўрсатмасдан, 7 ёшли мурғаккина ногирон қизга моддий ёрдамни ҳокимлар рад этди дея пост қўя бошлади.  Тағин менинг мурожаатларим эътиборсиз қолмоқда, ҳокимлик эътибор бермаяпти, дея чиқиш қила бошлади. Ушбу постлардан кейин, туман ҳокимига иккинчи мурожаати бўйича маълум қилганимизда, туман ҳокими ва ахборот хизмати томонидан қилинган қўнғироқлар ва телеграмм мессенжеридаги ёзишмаларда ҳокимнинг ёзганларига жавоб бермасдан, ахборот хизмати раҳбарига эса менинг ҳокимда ишим йўқ, дея жавоб қилиб, туман ҳокими билан юзма-юз учрашишдан бош тортиб келмоқда. Хуллас, ўз сўзидан қайтган, берилган ёрдамни йўққа чиқарган блогернинг турли ижтимоий тармоқ фаолларини ҳокимлик томонидан ҳеч қандай ёрдам берилмади дея қилган иддаоларини ўринсиз деб ҳисоблаймиз.

   Унинг қизига кўрсатилган ёрдамлар учун раҳмат айтиб, билдирган ташаккурномаси, қизининг биринчи жарроҳлик амалиёти учун тўлаб берилган моддий ёрдам пули тўлов топшириқномаси ҳамда блогер К.Джумаевнинг ўзи тайёрлаган видеороллиги ҳам кўрсатилган ёрдам исботи. Унинг ҳокимлик менинг мурожаатимга бефарқ, умуман менинг қизимнинг даволанишига эътиборсиз дейишига эса асло ўрин йўқ деб ҳисоблаймиз.

 Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?