Кеча Жарқўрғон туман ҳокимлиги Маданият саройида вилоят ҳокими Т.Боболов раҳбарлигида Ангор, Бандихон, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Музробот, Термез ва Шеробод туманларида такрорий экин экиш ишларини ташкиллаштириш юзасидан ташкил этилган отряд бошлиқлари учун семинар ташкил этилди. Унда такрорий экин экишда нималарга эътибор қаратиш, ишларни қандай ташкил этиш бўйича мутахассислар томонидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, такрорий экин майдонларига экиладиган экин тури бўйича маълумотга эга бўлиш билан бир қаторда, ўзининг ҳудудидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, Ёшлар дафтари”даги фуқароларга ер ажратиб берилиши, уларга уруғликлар, кўчатларни етказиб бериш мехнизмлари тўғрисидаги маълумот қандай шакллантирилиши ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024