Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Мустақиллик йилларида туман халқ таълими
Тадбирлар / 2021-06-07

(Давоми).

   Тумандаги 2-, 4-, 8-, 19-, 48-ўрта мактабларда 2001 йили капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди ва улар учун 14 млн. сўм сарфланди. Жорий таъмирлаш учун 30 тонна оҳак, 2500 кг. бўёқ, 292 метр квадрат ойналар ажратилди. Бу борада "Сурхонтекстиль", "Жарқўрғонпахта", "Нефтбаза" ташкилотлари ва корхоналарининг ҳомийлик ёрдами катта бўлди. Тумандаги 6-, 7-, 28-, 29-, 31-, 36-, 43-мактабларнинг, шунингдек, "Кичкинтой", "Олтин калитча" номли мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ишлари мақтовга лойиқ даражада амалга оширилди. Туман халқ таълимида 2001 йилда 56 та ўрта умумий таълим мактабларини 2174 нафар ўқувчи 11-синфни битириб, шу ўқувчилар­дан 194 нафари олийгоҳларга ўқишга кирди. Тумандаги иккинчи умумий ўрта таълим мактаби “Йил мактаби - 2001" вилоят кўрик-танловида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, 6-сон "Кичкинтой" мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Эсонова Нодира "Йил тарбиячиси - 2001" вилоят кўрик-танлови босқи­чида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. 2000 - 2001 ўқув йилида бўлимдаги 18 нафар халқ таълими ходимлари Республикамизнинг турли оромгоҳларида дам олиб, ўзларининг сиҳат-саломатликларини тиклаб қайтдилар. "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" талаблари асосида умумтаълим мактабларига ўрта махсус маълумотли педагогларнинг олий маълумот олишлари учун 2001 йил 28 июнда Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2001 - 2002 ўқув йилида ўрта махсус маълумот ва тегишли таълим тури бўйича камида уч йил амалий педагогик стажга эга бўлган педагог кадрлардан бакалаврлар тайёрлаш учун давлат грантлари асосида квоталар белгиланди.

   Ушбу қарор асосида тумандаги 75 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчи­лар Самарқанд Давлат университети, Термиз давлат университетида, шунингдек, бошқа олий ўқув юртларида (Ушбу махсус сиртқи бўлими 2008 йили ёпилиб, 2017 йил сентябрида яна қайтадан ташкил этилди) олий маълумот олдилар. Маълумки, таълим-тарбиянинг узвийлиги ва уйғунлашишида боғчалар муҳим ўрин тутади. 2001 ўқув йилига келиб, туманда фаолият кўрсатган 44 та мактабга­ча таълим муассасаларида меҳнаткашларнинг 3291 нафар болалари тарбияланди.

   2005 - 2006 ўқув йилида эса туманда 50 та мактабгача таълим муассасала­ри (2017 йилда 38 та) фаолият кўрсатди. Бу мактабгача таълим муассасаларидан бири Какайди қўрғонидаги ҳарбий қисмга қарашли, биттаси хонадон боғчаси, 30 таси саводхонлик марказлари, биттаси мактаб мажмуасидир. МТМлардан 41 таси замонавий, 9 таси мослаштирилган биноларда жойлашган эди. МТМда 38 та сувқкувур, 3 та артезиаи сув ҳавзалари бор эди. 49 та мактабгача таълим чуассасаси халқ таълими бўлими ҳисобидан фаолият юритди.

   МТМларда 2006 йили меҳнаткашларнинг 3425 нафар фарзандлари тарбияланди. Бу тумандаги мактабгача ёшдаги болаларнинг боғчага қатнаш қамровининг 17, 5 % ини ташкил этди, холос. Уларга 50 нафар мудира, шулардан 37 нафари олий, 2 нафари тўлиқсиз олий, 11 нафар ўрта махсус маълумотли педагог ходимлар ва 186 нафар тарбиячилар, 42 нафар мусиқа раҳбарлари таълим-тарбия бердилар.

   Мактабгача таълим муассасаларида "Олтин калитча", "Кичкинтой", "Алпомиш", "Шалола", "Олмахон", "Қалдирғоч" ҳамда "Нафосат" каби боғчалар кўтаринки руҳда фаолият юритиб, бошқаларга намуна бўлишди. "Йил тарбиячиси - 2001" танловида "Зилола" номли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Дилшода Донаева туманда биринчи, вилоят босқичида эса учинчи ўринни эгаллади. Таълим жараёнига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ўқитувчиларни аниқлаш учун Халқ таълими вазирлигининг 2005 йил 28 июлдаги 186-буйруғи асосида "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" танлови ҳар йили республикамиз ва вилоятимиз бўйича ўтказиб борилмокда.

   "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" низоми бўйича ўтказилган кўрик-танловда туман ғолиби, 27-мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Солия Тожиева вилоят кўрик-танловида фахрли учинчи ўринни эгаллади. "Йил мактаби" низоми бўйича уўтказилган кўрик танловда эса 14 умумий ўрта таълим мактаби (А. Фармонов) вилоятда биринчи ва Республикада фахрли учинчи ўрин­ни олиб, вилоят халқ таълими бошқармасидан телевизор, Республика халқ таъли­ми вазирлигининг эса компьютерлар жамланмасини қўлга киритди.

   Шунингдек, вилоят "Нафосат" ёш қаламкашлар танловида 43-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Матлуба Нормаматова (2002 - 2003 ўқув йилида) Республика босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Республикада "Энг иқтидорли ижодкор ўқувчи" номинациясини қўлга киритган бўлса, 2005 - 2006 ўқув йили­да эса фахрли биринчи ўринни олган 14-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Мафтуна Маматалиева Республика босқичида фаол иштирок этди.

   2002- 2003 ўқув йилида 17-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Шаҳноза Холмуродова "Зулфияхоним издошлари" баҳсида вилоятимиздан энг истеъдодли бешлик таркибида Республика босқичида иштирок этиб, илк шеърий тўплами "Юртим фахри" номи билан Тошкент шаҳридаги "Истиқлол" нашриётида чоп этилди.

   2003 йил ўтказилган "Ижодкор ўқитувчилар" кўрик-танловида тумандаги 14- ва 43-мактабларнинг ижодкор ўқитувчилари Гулзода Муҳаммадиева за Орзигул Мамаюсупова болалар адабиёти ва драматургия йўналишлари бўйича вилоятда фахрли биринчи ўринни олишди. 2004 йилда 14-сон мактабнинг олий тоифали Она тили ва адабиёти ўқитувчиси Гулзода Муҳаммадиева "Ижодкор ўқитувчи­лар" кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб чиқиб, республика анжуманида "Сурхондарёлик энг ижодкор ўқитувчи" деб тан олинди. Бундан ташқари ижод­кор ўқитувчи шу йили "Устоз мураббий ҳақида энг яхши асар" кўрик танловида "Бебаҳо бойлик" номли драмаси билан фаол қатнашиб, вилоят ва республикада фахрли ўринга сазовор бўлди.

   2002 - 2003 ўқув йилида 28-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Умиджон Сафаров Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика босқичидаги "Улуғбек юлдузлари" танловида ўзининг чизган расмлари билан иштирок этиб энг иқтидорли ўқувчи сифатида тан олинган ҳолда Республика бадиий академиясига имтиёзли равишда қабул қилинди.

   2001 - 2002 ўқув йилида туманда мажбурий таълимни тўғри йўлга қўйиш орасидаги ишлар туман халқ таълими бўлими, прокуратура, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси, ички ишлар бўлими вояга етмаганлар нозирлиги, мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигида олиб борилди. Ўқишдан бўйин товлаган, узоқ вақт дарсга келмасдан юрган ўнлаб ўқувчиларнинг оилавий шароити ўрганилиб, ўз вақтида уларга имконият даражасида ёрдам кўрсатилиб, уларнинг дарсларга тўлиқ қатнашишларига имкон яратилди.

   2001 - 2002 ўқув йилида туман ташхис маркази томонидан 1-16 ёшдаги 633 нафар ногирон болалар аниқланиб, улардан 284 нафари умумий ўрта таълим мактабларида, беш нафари эса махсус интернатларда, уч нафари санатория-мактаб интернатларида, 9 нафари хонадонларда якка тартибда ўқитилди. Туман халқ таълими бўлимида бундай ўқувчиларга ҳар тарафлама моддий ёрдам кўрсатилиб, 2006 йил туманда кам таъминланган оилаларнинг 5177 нафар ўқувчилари 114 млн. 59 минг сўмлик қишки кийим-кечаклар билан таъминланди.

   Илм олишнинг ўзига яраша машаққатлари бўлади. Доимо ўқиш, изланиш, диққат-эътиборли бўлиш, олган билимларини хотирада сақлаб қолишга интилиш - бу осонлик билан кечадиган жараён эмас. Бундай қийин жараёнларни ҳал этишда ўқитувчи ва ўқувчига дарсликлар, бадиий адабиётлар ва ўқув қўлланмалари зарур. Шунинг учун туман мактаб кутубхоналарини янги адабиётлар билан бойитиш бўйича мустақиллик йилларида қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

(Давоми бор).

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

 

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?