Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
"МУНОЗАРА"ДА ФИКРЛАР БЕЛЛАШУВИ
Тадбирлар / 2021-06-08

   Жарқўрғон туманида “Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Ойлик доирасидаги навбатдаги тадбирлардан бири сифатида "Мунозара" баҳслари тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабида ташкил этилди. Унда Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё вилояти академик лицейи, 1-сон касб-ҳунар мактаби, Жарқўрғон енгил саноат ва бизнес техникуми ҳамда 2-сон касб-ҳунар мактаби жамоалари иштирок этишди.

   Қизғин ва баҳс-мунозараларга бой ўтган беллашувда ёшлар "Ижтимоий тармоқларнинг ёшлар ҳаётига таъсири" ва "Оммавий маданиятнинг ёшлар ҳаётига таъсири" мавзуларида баҳс олиб боришди. Тасдиқ ва инкор  томонлар кўринишида бўлиб ўтган баҳсларда 1-сон касб-ҳунар мактаби ҳамда  Жарқўрғон енгил саноат ва бизнес техникуми ёшларининг иштироки йиғилганларга ҳамда ҳакамларда алоҳида таассурот қолдирди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.