Бугунги кунда ёшлар ва аёлларнинг касб эгаллаши учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази йўлланмаси асосида турли касблар бўйича ўқитиш давом этмоқда. Бунда тумандаги Тўқимачилик коллежи ўқитувчилари томонидан ушбу касблар сир-асрорлари мукаммал ўргатилиб, курс якунида сертификатлар топшириб келинмоқда.
Жумладан яқинда ҳам "Тикувчилик касби" бўйича 3 ой муддатга степендия тўлаш асосида 2-секторда ташкил этилган курсни 18 нафар, 1-секторда эса 19 нафар ёшлар ва аёллар тикувчилик касби сир-асрорларини мукаммал ўрганган ҳолда сертификатларга эга бўлдилар.
Ташкил этилаётган бундай касбга ўргатиш курслари эса тумандаги хотин-қизларнинг келгусида ушбу касб орқали даромад топишларига ҳам замин яратмоқда. Айниқса, “Ёшлар дафтари” ва”Аёллар дафтари”га киритилганларига субсидия асосида тикувчилик машиналари берилаётгани уларнинг бандлиги таъминланишида муҳим ўрин тутмоқда.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024