Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Мустақиллик йилларида туман халқ таълими
Тадбирлар / 2021-06-08

(Давоми).

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги “Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар, ўқув адабиётлари билан таъминлашни такомиллашириш тўғрисида"ги 4-сонли қарорига мувофиқ туман халқ таълими тизимида ҳам маълум ишлар амалга оширилди. 2001 - 2002 ўқув йилида туман ўқувчиларини дарсликлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ҳомий ташкилотлар бириктирилди. Ҳомийлар томонидан 1213 нусхада 760 минг сўмлик дарслик ва бадиий адабиётлар кутубхона жамғармасига олиб берилди. Бундан ташқари маърифатпарвар раҳбарлардан Т. Хайруллаев ва бошқалар ўз шахсий кутубхонасидан китоб топшириб, бошқаларга намуна бўлдилар.

   2001 - 2002 ўқув йилида туман ҳокимлиги томонидан ҳомий деб белгиланган ташкилотлардан "Жарқўрғоннефть" ҳиссадорлик жамияти 5-мактабга 500 минг сўмлик, "Сурхонтекстиль" ҳиссадорлик жамияти 2-мактабга 35 минг, “Жарқўрғонпахта" ҳиссадорлик жамияти 19-мактабга 500 минг сўмлик дарслик сотиб олиб беришди. Мактаб кутубхона фондларига "Осиё тараққиёт ва ривожланиш банки" кредит маблағи ҳисобидан 15 номдаги 357 нусхада эртак ва ба­диий асарлар олиб берилди. 2005 - 2006 ўқув йилида "Менинг мўъжаз Ватаним" расмлар танловида эса тумандаги 27-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Шоҳруҳ Тоштурдиев вилоят босқичида биринчи ўринни олди ва ижодий ишлар кўргазмаси Республика босқичида намойиш этилди.

   Компьютер технологияларининг имкониятлари ва тезкорлиги, уларнинг замонавий таълим жараёнига кириб бориши табиий ҳолга айланиб қолди. Шунинг учун туманда ўқитишни янги технология асосида ташкил қилишда компьютерлаштириш муҳим ўрин тутади. 2001 йил тумандаги 2-, 5-, 6-, 7-, 10-, 11-, 14-, 19-, 21-, 28-, 35- ҳамда 37-умумтаълим мактаблари компьютерлаштирилди. Бироқ мақсад компьютернинг борлигида эмас, балки ўқувчиларнинг уни қай даражада ўзлаштира олаётганликларидадир. Туманда 2006 йилга келиб 20 та умум таълим мактаблари, яъни 35,6 фоизида компьютерлар ўрнатилди.

   Туман халқ таълими тизими мактабларида капитал таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кқабул қилган 2004 йил 9 июлдаги 321-сонли қарори асосида ишлаб чиқилиб, "Тумандаги таълим муассасаларини қайта ва жорий таъмирлаш Дастури" асосида 2005 - 2006 ўқув йилида 3- ва 26-умумий ўрта таълим мактаблари қайта таъмирланди. 36-, 49-, 50-мактаблар ва 4-"Наргиз, " 15-"Шалола" номли мактабгача таълим муассасалари қайта таъмир­ланди. 13-, 17-, 47- ва 54-мактаблар жорий таъмирдан чиқарилди. Мактабларни таъмирлаш ва кузги-қишки мавсумга тайёрлаш бўйича 2-, 6-, 7-, 24-, 25- ва 28-мактабларда ишлар сифатли бажарилди. Тумандаги 41-мактабга ТХТБ томо­нидан якка тартибдаги кичик ҳажмда козонлар ўрнатилиб, иситиш тармоқлари қайтадан таъмирланди. 2004 йилда туманда мавжуд 56 та умумий ўрта таълим мактабини 2311 нафар ўқувчи 11-синфни тугатиб, шундан 153 нафари олий ўқув юртларига ўқишга кирди.

   2004 йил 1-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ашурова Азиза "Нафосат" ёш қаламкашлар танловининг вилоят босқичида иштирок этиб, 1-ўринни эгаллаб, ре­спублика босқичида ғолибликни қўлга киритди. 2004 - 2005 ўқув йилида "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг вилоят босқичида 5-7-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган танловда 1-ўринни, 8-10-синф ўқувчилари ўртасида 2-ўринни, "Соғломжон-Полвонжон" спорт мусобақаларида вилоят бўйича 1-ўринни эгаллади.

   Умумвилоят ҳисобида эса, Жарқўрғон туман жамоаси вилоятда 2-ўринни эгаллади. Шунингдек, туманда халқ таълими ривожи янада юксалиб, 2005 йилда мавжуд 56 та умумий ўрта таълим мактабларини битирувчиларидан 157 нафари олий ўқув юртла­рига ўқишга кирди. 2005 йил 11-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Норбоева Севара ва 51-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Хафизова Мукаррамлар вилоят босқичидаги "Нафосат" ёш қаламкашлар танловида ғолибликни қўлга киритдилар.

   2006 йил 986 тонна кўмир олиниб, кўмир билан иситиладиган 25 та мактаб, 10 та мактаб­гача таълим муассасаларига ҳамда газ ва кўмир билан иситиладиган 22 та макаб, 36 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та мактабдан ташқари таълим муасса­саларига тарқатилди. Тумандаги 9 та мактаб, 3 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та мактабдан ташқари таълим муассасаси газ билан иситишга мўлжалланган бўлиб, уларнинг газ қувурлари қурумдан тозаланди, сувлар солиниб, иссиқ сув келадиган трубалар қизил бўёққа, совуқ сув келадиган трубалар эса кўк бўёққа бўялди.

   2005 - 2006 ўқув йилида мактаб ўқувчиларининг 6-7 ва 9-синфлари учун 2005 - 2006 ўқув йилида 45 номдаги ўқув дарсликлари олиб келиб тарқатилди ва ижара тўлови 100 фоиз бажарилди. Бу ўқув йили учун 8-синфларга ижара китоби олиб келиб тарқатилди. Мактаб кутубхоналари фондини бадиий адаби­ётлар билан тўлдириш макқсадида "Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилоти" хайрия тадбири йил давомида мактабларда амалга оширилди. Хайрия тадбирига ота-оналар, ўқувчи-ўқитувчилар ва ҳомийлар жалб қилинди. Ҳомийлар асосан “Собиқ синфдошлар", битирувчилар бўлишди. 2006 йил июнь ойига келиб 17600 дона бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган, лотин алифбосида чоп этилган эртаклар, ҳикоялар, шеърлар тўпламлари кутубхоналар фондига кирим қи­линди.

(Давоми бор).

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.