Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАРДА
Тадбирлар / 2021-06-09

   Жорий йилда Жарқўрғон туманидаги 10 та таълим масканларида ёзги оромгоҳлар ташкил этилди. Бу оромгоҳлар 7-, 11-, 25-, 36-, 19-, 33-, 23-, 24-, 54-сонли умумталим мактаблари ҳамда 12-сонли аниқ фанлар чуқурлаштириб ўргатиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ташкил этилди.

   Айни кунларда ушбу таълим масканларида ўқувчилар ҳар бири йигирмата боладан иборат гуруҳларда таълим-тарбия олмоқдалар. Оромгоҳларда ўқиш, математика, рус тили каби фанлар ҳамда спорт тўгараклари болалар учун ташкил этилган бўлиб, уларнинг бўш вақтлари кўнгилли ўтишига хизмат қилмоқда.

   Тумандаги 25-сон мактабда ташкил этилган “Роҳат” номли оромгоҳда бўлганимизда ҳам икки гуруҳ болаларга ўқиш ва рус тили фанларидан “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқитувчи-мураббийлари томонидан ўтилаётган тўгараклар жараёни билан танишдик. Шунингдек, бу жойда болаларнинг спорт ўйинларига қизиқишларини бойитиш мақсадида алоҳида хона тайёрлангани, болажонларнинг бўш вақтлари сермазмун ўтишига хизмат  қилмоқда.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?