Жарқўрғон туманида ёшлар ойлиги давомида тадбирлар, танловлар билан бир қаторда ёшларнинг сектор раҳбарлари билан учрашувлари ҳам ташкил этилмоқда. Бугун шундай учрашув 2-сектор раҳбари, туман прокурори Б.Ҳайдаров билан бўлиб ўтди. Унда сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи уюшмаган ҳамда битирувчи ёшлари иштирок этдилар. Тумандаги 61-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган учрашув эркин, очиқ ҳамда самимий руҳда ўтди. Ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволлари, таклифлари ҳамда муаммолари бўйича сектор раҳбари билан мулоқотда бўлишди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан асосан экин учун ер майдони ажратиш, кредит олишда кўмаклашиш, спорт машғулотлари учун анжомлар ажратиш бўйича мурожаат қилишди. Билдирилган мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари ўрганиб чиқилиб, ҳал этилиши билдирилиб, ҳар бир мурожаат назоратга олинди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024