Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЮЛДУЗ КУМУШ МЕДАЛ СОҲИБАСИ
Тадбирлар / 2021-06-10

   Жорий йилнинг 4-6 июнь кунлари пойтахтимиз Тошкент шахрида спортнинг Самбо тури бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда 16 та мамлакатдан ташриф буюрган 350 га яқин спортчилар медаллар учун кураш олиб бордилар. Шулар қаторида Жарқўрғон туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Юлдуз Муҳаммадиева ҳам ушбу турнирда муносиб қатнашди.

    Манзура Турсунова мураббийлигида тарбияланган Юлдузхон мусобақада +80 кг вазн тоифасида иштирок этиб, 2-ўринни қўлга киритиб, кумуш медал соҳибасига айлангани туманимиз спортчиларининг яна бир ютуғидир. Спортчи қизимизга келгуси  мусобақаларда бундан ҳам юқори натижаларни қўлга киритишига ишонамиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?