Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Тадбирлар / 2021-06-14

   Мамлакатимиз бўйлаб барча ҳудудларида “Ёшлар ойлиги” доирасида кўплаб тадбирлар, учрашувлар ва лойиҳалар ташкил этиб келинмоқда. Бу борада Жарқўрғон туманида ҳам июнь ойининг ҳар бир кунида туман ёшлари учун режа асосида учрашув ва тадбирлар ташкил этилиб борилмоқда.

   Навбатдаги ана шундай учрашувлардан бири 43-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими Б.Ўрақов билан уюшмаган ҳамда битирувчи ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар учрашув” бўлиб ўтди. Учрашув очиқ ва самимий руҳда кечди. Унда ёшлар ўзларининг таклифлари, саволлари ҳамда муаммолари билан мурожаат қилишиб, тегишли маълумотларга эга бўлишди.

   Сўнгги вақтларда ёшлар учун жуда кўплаб имкониятлар яратилаётгани боис ёшлар ундан  унумли фойдаланиб, ўз келажакларини йўлга қўйишлари, юртимиз равнақига ҳисса қўшадиган муносиб кадрлар бўлиб етишишлари лозимлиги, туман ҳокими Б.Ўрақов томонидан алоҳида таъкидланди. Бу эса ёшларимизнинг ўзларига бўлган ишончи янада юқори бўлишига замин яратиши тайин.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.