Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ТЕРМИЗДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Тадбирлар / 2021-06-15

  Ёшлар фестивалида вилоят бўйича 325 та турли тадбир ўтказилиши белгиланган.

   Бугун Сурхондарёда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бошланган фестивал доирасида секторлар раҳбарлари –  Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройи жойлашган боғда, вилоят прокурори Садриддин Турдиев Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида, ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов “Ёшлар маркази”да, давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов “Матбуот уйи”да йигит-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

   Шунингдек, “Ёшлар ва тадбиркорлар” учрашуви, ёш тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмаси, “Қувноқлар ва зукколар” бахшичилик, “Ёш китобхон” кўрик-танловлари, миллий спорт ўйинлари, отда юриш, отни югуртириш, от эгарлаш мусобақаси сингари тадбирлар ҳам юксак савияда ўтказилмоқда.

   Эслатиб ўтамиз, “Ёшлар ойлиги” доирасида мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган фестивалда вилоят бўйича 325 та турли тадбир ўтказилади.

  Фестиваль жорий йилнинг 17 июнь куни якунланади.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.