Президентимизнинг топшириқларига асосан Жарқўрғон туманида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Темир дафтар”га киритилганлар, пандемия сабаб даромадсиз қолганлар учун фермерлар даласидан 15-20 сотиҳдан ер ажратиб бериш ишлари давом этмоқда.
Тумандаги 1-сектордаги Улуғбек маҳалласининг ана шундай тоифадаги аҳолисига фермерлар даласидан ер ажратиш тадбирлари бўлиб ўтди. Дастлаб 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Б.Ўроқов, ер сўраб мурожаат қилган аҳоли билан учрашиб, ажратиладиган ер майдони ҳамда экиладиган экин турлари бўйича тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, туман ҳокими томонидан мурожаатчилар саволларига жавоб берилди.
Шундан кейин маҳалла аҳолисининг ўзларига яқин фермер хўжаликлари даласидан 15 сотиҳдан ер ажратиб берилди. Энди улар ушбу ерлардан деҳқончилик қилиб даромад топишлари учун имкониятга эга бўлдилар.
Эҳтиёжманд, ишсиз аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб қувватш, уларга зарур даромад манбаи яратиш, ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун кўмаклашиш мақсадида қилинаётган бу каби эзгу ташаббуслар туманинг 4 та сектор ҳудудларида ҳам давом этади.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024