(Давоми).
Савдо шохобчаларини кўпайтириш туфайли шаҳарда аҳолининг талаб-эҳтиёжини қондириш бўйича муҳим ишлар қилинди. Шаҳарда 1991 йилда савдо хизмати умумий овқатланишни қўшган ҳолда чакана савдо айланмаси Жарқўрғон туманида 113 млн. сўмлик аҳолига савдо хизмати кўрсатилди.
Туманда аҳолининг талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда савдо хизмати кўрсатиш, янги замонавий савдо хизмати ташкил этиш бўйича муҳим амалий тадбирлар бажарилиб, кўплаб янги замонавий савдо шохобчалари қуриб ишга туширилди. Туман аҳолисига савдо хизмати кўрсатиш 1995 йилда Жарқўрғон шаҳрида 332 млн. сўмни ташкил этди.
Савдо-сотиқ ривожига эътибор масаласида муҳим амалий ишлар бажарилиб, шаҳарларда аҳолига савдо хизмати кўрсатиш бўйича самарали ишлар қилинди. 1997 йилда Жарқўрғон шаҳрида 165 та савдо хизмат кўрсатиш, 84 та умумий овқатланиш корхонаси туман аҳолисига хизмат кўрсатди.
Туманда аҳолини истеъмол талаб-эҳтиёжини қондириш масаласида халқ истеъмоли моллари бўйича маҳсулотни таъминлаш ҳамда сотиш бўйича ишлар бажарилди. Маҳаллий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш, озиқ-овқат савдосини янада ривожлантириш бўйича шаҳарларда муҳим ишлар қилинди. Айниқса, ноозиқ-овқат маҳсулотлари бўйича нодавлат секторга катта амалий ёрдам кўрсатилди. 2000 йил туманда савдо хизматини замонавий усулда ташкил этиш туфайли Жарқўрғон шаҳрида 4930 млн. сўм савдо хизмати кўрсатилди.
Жарқўрғон туманида 2005 йил аҳолига савдо хизмати кўрсатиш чакана савдо айланмаси 143, 6 фоизни, пуллик хизматлар эса 102, 3 фоизни ташкил этди. 2005 йилда туманда 11 та савдо нуқтаси ишга туширилди. Ташқи савдо айланмаси 21 млн. 719 минг долларни ташкил қилиб, 2006 йилда маҳсулотлар экспорти 21 млн. 272 минг долларни ташкил қилди. Ташқи савдо 2005 йилга нисбатан 8,6 баробар ўсди. Жарқўрғон туманида импорт 447 минг доллардан ошиб, 2005 йилга нисбатан 147, 9 фоизга етди.
Туман аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида муҳим амалий ишлар қилинди. Энг муҳим ижтимоий таъминот учун зарурий маблағларни ажратиш ҳамда ижтимоий ҳимоянинг зарур асосларини ёритиш масаласида алоҳида тадбирлар ўтказилди. 1996 йил Сурхондарё вилоятида ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий ҳимоя таъминотига эга бўлганлар сони аниқланиб мунтазам тарзда амалий ёрдам бериб борилди.
Ушбу масаладаги шаҳар аҳолисига ижтимоий ёрдам бериш борасида аниқ мақсадли ишлар амалга оширилди. Айниқса ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳолини аниқлаб, рўйхатга олиш ишлари шаҳарларда белгиланган режа асосида бажарилди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Жарқўрғон шаҳрида 42 нафарни, 2017 йилга келиб 4 нафарни, Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари эса шаҳарда 23 нафарни ташкил қилди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида хизмат қилиб, турли касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлиб қолганларга ҳам моддий-маънавий ёрдам бериш масаласида алоҳида тадбирлар ишлаб чиқилди.
Уруш даврида фронт орқасида хизмат қилганлардан 1996 йилда Жарқўрғон туманида 620 нафар киши истиқомат қилаётганлиги аниқланиб, уларга ижтимоий ёрдам уюштирилди. Ижтимоий ҳимоя масаласи давлат назоратига олинган жиддий йўналишлардан бири бўлиб, айниқса, уни моддий жиҳатдан ҳимоя қилиш бош долзарб масалалардан бирига айланди. 1996 йил Сурхондарё вилоятида ушбу масалада алоҳида амалий ишлар қилиниб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини рўйхатга олиш масалалари бўйича махсус тизим яратилди.
Натижада шаҳарда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ногиронлар сони аниқланиб чиқилди. Болаликдан ногиронлар сони Жарқўрғон шаҳрида 170 нафарни ташкил этган бўлса, меҳнатда майиблашган ногиронлар сони Жарқўрғон шаҳрида 27 нафарни ташкил этганлиги маълумотларда қайд этилган.
Аҳолининг ижтимоий таъминот йўналиши бўйича пенсия билан таъминлаш ва уларга сарфланадиган харажатлар тўғрисидаги маълумотга асосланиб қуйидаги тарихий маълумотлар аниқланди. Туманда нафақа олувчилар сони ва уларга сарфланадиган харажатлар Жарқўрғон шаҳрида 22768 та бўлиб, 22350,0 сўмни ташкил этди. Туманда 2014 йилда 20 нафар ёлғиз қарияларга бир ойда 620 минг сўмлик 9 турдаги меъёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари бериб борилмоқда. Уларнинг сиҳатгоҳларда бепул даволанишлари йўлга қўйилди. 2014 йилда 3 нафар ёлғиз қарияларга сиҳатгоҳларга йўлланма берилди. 2014 йили ўзгалар меҳр-мурувватига ва кўмагига муҳтож ёш инсонлардан 3 нафарига бепул аравачалар ажратилди.
Туманда ёш болалар учун оналик ва болалик учун нафақа олувчилар сони ва уларга сарфланадиган харажатлар 1996 йил 1 июлда Жарқўрғон туманида 3200 та бўлиб, 1750 минг сўмни ташкил этган. Туманда оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш давлатнинг бош мақсади бўлиб, зарурий маблағлар билан таъминлаш учун бутун чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
Ижтимоий соҳада мустақиллик йилларида муҳим амалий ишлар бажарилиб, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда ўртача яшаш шароити иқтисодий жиҳатдан ўсиб борди. Айниқса, туманда янги саноат корхоналарининг ишга туширилиши туфайли янги ишчи ўринлари яратилиб, ишсизликнинг олди олиниб, иш ҳақи миқдори кўтарилди.
Туманда ўртача иш ҳақи 1995 йилда 869,5 сўмни, 1996 йил 1759,8 сўмни, ўртача ўсиш 202,4 фоизни ташкил этган бўлса, жумладан, саноатда ўртача иш ҳақи 1995 йил 1200 сўмни, 1996 йил йил 2481,9 сўмни, ўртача ўсиш 206,8 сўмни, қурилишда ўртача иш ҳақи 1995 йил 1201 сўмни, 1996 йил 2460,1 сўмни, ўртача ўсиши 204,8 фоизни, транспортда ўртача ойлик иш ҳақки 1332 сўмни, 1996 йилда 2573,9 сўмни, ўртача ўсиши 193,2 фоизни, аҳоли ўртача ойлик иш ҳақи 1995 йил 1286 сўмни, 1996 йилда 246,8 сўмни, ўртача ўсиши 188,7 фоизни, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида ўртача иш ҳақи 1995 йил 536, 3 сўмни, 1996 йил 1229, 1 сўмни, ўртача ўсиши 229, 6 фоизни ташкил этди.
Туманда аҳоли турмуш тарзи яхшиланиб, шаҳар ахҳолиси таркиб ва касб йўналиши бўйича хизмат қилиш турлари ўсиб, хизмат турлари кўпайиб бориши натижасида шаҳарликларнинг ижтимоий турмуш тарзи анча юксалди. Туманда ўртача иш ҳақининг ўсиши натижасида зарур моддий манфаатдорлик ўсиши алоҳида қайд этилмади. Ўртача иш ҳақининг ўсиши қуйидаги рақамларда шаҳар бўйича таҳлил этилди. Жарқўрғон туманида ўртача иш ҳақи 1996 йил 1758,3 сўмни, 1997 йил 3364,6 сўмни ташкил этди.
Юқоридаги қайд этилган рақамлар туманда ўртача иш ҳақининг ўсиши аҳолини ижтимоий ҳимоя ва турмуш тарзини мунтазам яхшилаш учун зарурий шароитларни яхшиланишига олиб келди. Ўртача иш ҳақининг ўсиши янги иш жойлар ва янги қурилиш объектларининг ишга тушиши, иш билан таъминлаш ташкилотларининг бевосита ижобий фаолиятининг натижаси бўлди.
Жарқўрғон туманида ижтимоий ҳимоя ҳамда таъминот масаласига алоҳида эътибор берилиб, 2005 йил ёлғиз кексалар, нафақахўрлар ва ногиронларнинг 526 нафарига 7 млн. 120 минг сўмлик моддий ёрдам берилди. Кам таъминланган оилаларнинг 5177 нафар ўқувчилари 114 млн. 59 минг сўмлик қишки кийим-кечаклар билан таъминланди. 2006 йилда 220 нафар ёлғиз кексалар, ногиронларнинг уйжойларини таъмирлашга эришилди.
Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ислоҳотларнинг бориши тармоқлар бўйича дастлабки якунлари, таҳлиллари қуйидагиларни кўрсатмоқда. Туманда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоқлари йилдан-йилга яхшиланиб, замонавий маиший хизмат кўрсатиш тармоқлари пайдо бўлди. Туманда аҳолига алоқа, туристик экскурсия, жисмоний тарбия, санатория-курорт ва соғломлаштириш ҳамда бошқа ҳолатлар бўйича хизмат кўрсатиш яхшиланиб, уларга сарфланадиган пуллик хизмат кўрсатиш бўйича 1991 йил Жарқўрғонда 9,8 млн. сўмлик маиший хизмат кўрсатилди.
Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, маиший хизмат кўрсатиш турларини яратиш бўйича муҳим амалий ишлар қилинди. Туман аҳолисининг турмуш тарзини яхшилаш, ҳуқуқий маданиятини ошириш, банк хизматларини талаб даражасида ташкил этиш бўйича муҳим тадбирлар амалга оширилди. Маиший хизмат кўрсатиш бўйича пуллик хизмат кўрсатишни ошириш туфайли 1995 йилда Жарқўрғон шаҳрида 16,1 млн. сўмлик пуллик маиший хизмат кўрсатилди. Халқнинг турмуш тарзини яхшилаш, зарурий шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш тармоқларини кўпайтириш муҳим масала бўлиб, бу масалада давлат томонидан катта миқдорда маблағлар ажратилди. Маиший хизмат турлари учун зарурий йўналиш бўлган транспорт хизмати, алоқа, уй-жой, коммунал, санатория-курорт ва соғломлаштириш хизматлари учун катта миқдорда маблағлар ажратилди. Туманда пуллик маиший хизмат кўрсатиш бўйича 2000 йилда Жарқўрғон шаҳрида 777,2 млн. сўмлик амалий ишлар қилинди.
Жарқўрғон туманида мустақиллик йилларида ижтимоий соҳада катта амалий ишлар бажарилиб, аҳолининг турмуш даражасини янада юксалтириш, зарур шарт-шароитларни яратиш, замонавий уй-жойлар, дам олиш масканларини қуриш бўйича катта ишлар бажарилди. Туманда 2006 - 2007 йилларда капитал қурилиш масаласида сезиларли ишлар қилиниб, 2006 йилда 20781,2 млн. сўмлик капитал қўйилмалар, 5788,4 млн. сўмлик пудрат ишлари бажарилиб, аҳоли талаб эҳтиёжлари асосида 40,2 м2 уй-жой бинолари қуриб ишга туширилди. Энг муҳими аҳолининг турмуш даражаси учун зарур бўлган газ-сув таъминоти, савдо, умумий овқатланиш масаласида сезиларли ижобий ишлар бажарилди. 2006 йилда 10,5 км. табиий газ қувурлари, 17,1 км. ичимлик сув қувурлари ўрнатилди. Энг муҳими аҳолига хизмат кўрсатиш масаласида 15 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 292 ўринли умумий овқатланиш шохобчалари қуриб ишга туширилди. Жарқўрғон туман аҳолисининг кундалик талаб эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда алоқа ва транспорт соҳасида ҳам жиддий ютуқларга эришилди. 2006 йил туманда 5557,7 минг тонна юклар автомобиль транспорти орқали ташилиб, аҳолига 29370,0 млн. сўмлик, таққослама нархларда 29370,9 млн. сўмлик амалдаги нархларда савдо хизматлари амалга оширилиб, ўртача аҳоли жон бошига 182996 сўмлик савдо хизматлари амалга оширилди.
Жарқўрғон туманида ижтимоий соҳада хизмат турлари янада ривожланиб, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш мақсадида туман ҳокимлигида муҳим аҳмиятга эга бўлган амалий ишлар бажарилди. Туман ҳокимлиги ижтимоий соҳанинг ҳар бир йўналишига жиддий эътибор қаратиб, давлат сиёсатидан келиб чиқиб муҳим қарорлар қабул қилиб, унинг натижаларига амалий жиҳатдан эътибор берди. 2007 йилда ижтимоий соҳада амалга оширилган ишлар туманнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётига муносиб ҳисса қўшди. 2007 йилда аҳоли эҳтиёжлари учун киши бошига зарур бўлган 8,5 м2. Уй-жой қурилиши, 1,1 км. ичимлик сув қувурлари қуриб ишга туширилди. 140 кв.м. савдо шохобчалари, 25 ўринли умумий овқатланиш шохобчалари қурилиб фойдаланишга топширилди. Алоқа ва транспорт соҳаси янада ривожланиб, 88000 минг тонна юклар ташилиб, 66, 3 млн. сўмлик алоқа хизматлари амалга оширилди. Энг муҳими маиший хизмат кўрсаташ соҳасига алоҳида эътибор берилиб, аҳоли жон бошига ўртача 983,6 сўмлик маиший хизмат кўрсатилиб, жами 157,9 млн. сўмлик амалдаги нархларда маиший хизмат ишлари бажарилди.
Туманда ташқи иқтисодий алоқалар ривожига алоҳида эътибор берилиб, ташқи савдо айланмасида 2007 йилда 6063,8 минг долларлик хизматлар амалга оширилди. Жумладан туманда 257,8 минг долларлик импорт, 5806,5 минг долларлик экспорт ташқи савдо айланмаси амалга оширилди. Жарқўрғон туманида мустақиллик йилларида ижтимоий маданий соҳада юксак натижага эришган ходимларнинг меҳнати ҳукуматимиз томонидан алоҳида қадрланиб, уларнинг меҳнатига муносиб баҳо берилди. 1998 йил Н.П.Алланазаров "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвонига эга бўлиб, тумандаги "Дилрабо" ашула ва рақс ансамблига раҳбарлик қилиб, туман маданиятига муносиб ҳисса қўшди. Шунингдек, 1991 йилда X. Сайдуллаев "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" унвонига, 1999 йил Т.М.Мустанов "Эл юрт ҳурмати" орденига, 1997 йилда Ж.Н.Норалиев, 2001 йил С.У.Бобоназаров, 2002 йил Н.И.Шомуродов "Меҳнат шуҳрати" орденларига. 1996 йил Қ.Хидиров, 1996 йилда А.Максеев, 1997 йил А.Бердиқулов, 1999 йил А.Тўхташев, Э.Маманазаров, Н.Эргашева, 2000 йил А.X.Сатторова, 2003 йилда X.Эшмаматов, 2004 йилда У.Худойбердиев, 2004 йил Г.Мардаев, 2005 йил Қ.Муродов, С.Бобоёрова, Б.Шоимова, Ф.М.Яҳёев, 2006 йилда И.Дадабоевалар "Шуҳрат" медалига сазовор бўлдилар.
Республикамиз мустақиллигининг янада равнақ топишида, ёш авлодни маънавий жиҳатдан тарбиялашда, маҳалла ва жамоатчилик ташкилотларининг фаолиятини ҳар томонлама мустаҳкамлашда, маданий-маънавий, иқтисодий, хўжалик соҳасида катта тажрибага эга бўлган тажрибали, фидойи инсонлардан 1991 йил Д.Алибоев, 1992 йил А.Ҳусанов, М.Йўлдошев, Қ.Вахобов, Н.Ф.Турдиев, Р.Мавлиянов, 1993 йил М.Давлатова, К.Тангиров, X. Бердишев, А.Мусурмонқуловлар Ўзбекистон Республикасининг "Фахрий ёрлиғи" билан тақдирландилар.
Хулоса қилиб айтганда, мустақиллик йилларида туманда халқ таълими, маданият, маърифат ва маънавият соҳаларида маълум бир ютуқларга эришилди. Туман ижод аҳли тинимсиз изланишлар олиб бориб, маънавият ва маърифатни юксалтирибгина қолмасдан, халқимизнинг бебаҳо қадриятларини дунё халқлари олдида намойиш қилиш имконига эга бўлмоқда.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024