Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ДЎППИ МИЛЛИЙЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ
Тадбирлар / 2021-06-21

   Президентимизнинг вилоятимизга яқинда қилган ташрифлари чоғида воҳада бахшичилик, дўппи ва от спортини ривожлантириш бўйича берган топшириқлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан улар ҳақида кенг қамровли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Бу борада Жарқўрғон туманида миллий ҳунармандчилик ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳунарманд Дима Ильюшин фаолияти билан боғлиқ қисмлари ҳам мавжуд бўлади.

   Дима Ильюшин воҳадаги қадимий ва ҳозирги дўппалар ҳақида батафсил сўзларкан, воҳанинг ҳар бир туманида ўзига хос дўппилар мавжудлиги, улардаги нақшлар нималарни англатиши ҳақида батафсил маълумот берди ва ўзининг коллекциясидаги дўппилар қачон, қайси паллада кийилиши ҳақида тўхталиб ўтди.

   Мазкур фильм тайёр бўлгач туман ҳокимлиги каналларида эълон қилинади. (Расмларда ҳужжатли фильмни суратга олиш жараёнларидан лавҳалар).

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?