Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Жарқўрғон туманида тизимли ишлар олиб бориляпти. Хусусан, туман Ички ишлар бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида истиқболли вазифаларни амалга ошириш борасида йўл харитаси ишлаб чиқилган.
Мазкур ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ички ишлар бўлимида ташкил этилган “Маънавият ва маърифат” хонасининг калити туман бўлинмаси раҳбарига топширилди. Ушбу тадбир давомида туман бўлинмаси томонидан туман ички ишлар бўлими кутубхонасига китоблар жамланмаси тақдим қилинди. Бундан ташқари ички ишлар бўлимида ташкил этилган кутубхона ҳамда ватанпарварлик бурчаги билан ҳам танишилди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024