Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИГА ЕР МАЙДОНЛАРИ
Тадбирлар / 2021-06-22

    Жарқўрғон туманида 4 та сектор раҳбарлари бошчилигида Юртбошимиз белгилаб берган кўрсатмалардан келиб чиқиб, ғалла ва эртанги экинлар ҳосилидан бўшаган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш мақсадида ҳудудларда битирувчи ёшларга ҳам 10 сотиҳдан ер майдонлари ажратиб берилмоқда.

    Жорий йилда мактабни тамомлаган 2161 нафар ёшлар ғалла ҳосилидан бўшаган майдонлардан ер олиб ишлаш истагини билдиришган. Айни кунларда шулардан 418 нафарига 10 сотиҳдан ер майдони ажратилиб, такрорий экин экиш ишлари бошлаб юборилди. Буни секторлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 1-секторда мурожаат қилган 76 нафар ўқувчидан 51 нафарига, 2-сектор ҳудудида 416 нафар мурожаатчидан 50 нафарига, 3-секторда эса 519 нафар битирувчидан 183 нафарига, 4-секторда эса 250 та ўқувчидан 134 нафарига такрорий экин учун ер майдонлари ажратилди.

   Ҳозирда ушбу ўқувчилар олган ер майдонларида экин экиш ва парваришлаш ишларини амалга ошираётган бўлса, қолган ўқувчиларга ҳам ер ажратиб бериш ишлари давом этмоқда. Бу эса, ёшларнинг бандлиги ўз вақтида таъминланишига замин яратмоқда.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.