Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЭЛДОР ШОМУРОДОВ ТУМАН СПОРТ МАКТАБИДА
Тадбирлар / 2021-06-22

    Футбол бЎйича  Миллий терма жамоа ҳамда Италиянинг "Женоа" клуби аъзоси Элдор Шомуродов бугун Жарқўрғон туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабига ташриф буюрди. Европа майдонларида ўзининг тезкорлиги ва тўпурарлиги билан ном қозонаётган футболчимиз бу ерда ёш футболчилар билан учрашиб мастер-класс ташкил этди. 

   Тадбир давомида ёш футболчилар билан ўзининг ютуқларга эришиш сирлари билан ўртоқлашиб, уларга бу йўлдаги тафсияларини билдириб ўтди. Якунда спорт мактаби ёш футболчилари билан эсдалик учун суратга тушди. Бу эса уларнинг “миллионлар ўйини”га бўлган қизиқишларини янада юқори бўлишига замин яратиб, келгусида кўплаб терма жамоа ва хорижий клубларда тўп сурадиган “чарм тўп” усталари етишиб чиқишса не ажаб.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?