Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлигида туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов раислигида “Жарқўрғон туманида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар жараёни" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ўринбосарлари, маҳаллалар раислари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.
Матбуот анжуманида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ўринбосари Ғ.Хўжанов туман маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Анжуманда маҳаллаларда электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши, таъмирга муҳтож йўллар, сув таъминоти каби бир қатор муаммолар бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024