Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
САЙЁР СУД БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-06-23

   "Уйжойфондинспекция" Сурхондарё вилоят ҳудудий инспекцияси томонидан Жарқўрғон туманида “Сайёр суд” мажлиси ўтказилди. Унда кўп қаватли уй-жойларнинг мулкдорлари томонидан уйнинг ички қисмлари ва балконларни ҳамда туташ ҳудудларни ўраб олиш ҳолатларини содир этган фуқаролар ишлари кўриб чиқилди. Суд жараёнида айбдор фуқароларга маъмурий жарималар қўлланилиб, йўл қўйган хатолари бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

    Уй-жой кодексининг 24-модда 5 бандида: Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт, деб белгилаб қўйилган. Бунга амал қилмаган фуқаролар қонун йўли билан жазога тортилиш бўйича йиғилганларга тўлиқ маълумот берилиб, бундан кейин қонунбузилишларга йўл қўмасликлари лозимлиги тушунтириб берилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.