Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Мустақиллик йилларида тиббиёт
Тадбирлар / 2021-06-24

   Мустақиллик йилларида туманда тиббиёт мутахассисларига бўлган эътибор ўсиб, уларнинг тажрибалари умумлаштирилиб, республика илмий-услубий марказлари билан алоқаси мустаҳкамланди. Вилоят соғлиқни сақлаш тизимида 1990 йили 3399 нафар олий маълумотли шифокор ишлаган бўлса, 1991 йилга келиб, 3549, 2017 йили 3665 нафарга етди. Тиббиёт ходимларининг сони ошиб бориши аҳолига бўлган хизматни яхшилаш билан бирга янги даволаш бўлимларининг ташкил топишига, тиббиёт хизмати сифатини оширишга шароит яратди.

   Соғлиқни сақлаш борасида ишлар қилиниб, янги касалхоналар, даволаш ўринлари қуриб ишга туширилди. Туман аҳолиси соғлиқни сақлаш бўйича муҳим ишлар қилиниб, замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминлаш маса­ласида алоҳида ишлар қилинди. Чет элдан замонавий тиббиёт ускуналари олиб келиб ўрнатилди. Туманларда мавжуд касалхоналар қайта таъмирланиб, шифохоналардаги ўринлар сони ошиб борди. 1991 йилда Жарқўрғон шаҳрида 3 та касалхона бўлиб, улардаги ўринлар сони 570 тани ташкил этган эди. 1991 йилда туманда 230 нафар, 2016 йилда 197 нафар врач аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида сидқидилдан меҳнат қилди. Туманда ўрта маълумотли тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш масалаларига катта эъти­бор берилмоқда. Хусусан ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашда Термиз, Денов ҳамда Шеробод тиббиёт билим юртларининг ҳиссаси катта бўлди. Шунингдек, Тошкент ва Самарқанд тиббиёт институтлари туманда тиббиёт ходимларини малака ошириши ва услубий ишларини яхшилашда амалий ёрдам берди. 1992 йил вилоятда ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари 13 минг 283 нафарни, жумладан, Жарқўрғон туманида 787, 2016 йили 1425 нафарни ташкил этди.

   Мустақиллик шарофати билан 1992 йилга келиб тиббиёт соҳасига бўлган эъ­тибор янада кучайди, тумандаги кўпгина касалхоналар қайта таъмирдан чиқарилди. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни яхшилаш мақсадида хорижий мамлакатлардан замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари келтирилди. 1992 йил ту­манда ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари 787 нафарни ташкил этди. Вилоят аҳолисининг ҳар 10 минг кишисига 1992 йилда 81,5% ўриндиқлар тўғри келган бўлса, 1993 йилга келиб 79, 3% ни, Жарқўрғон туманида эса 57,1 фоизни ташкил этди.

   Туман инфратузилмасини яхшиланиши туфайли аҳолига тиббий хизматини кўрсатиш, янги замонавий билимга эга тиббиёт ходимлар хизматини ташкил этиш, касалхоналарни замонавий талаб даражасида қуриш, етарли дори-дармон, тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминлаш бўйича муҳим тадбирлар ишлаб чиқилди. Натижада 1995 йил вилоятда тиббий хизмат кўрсатиш яхшиланди. Даволаш масканлари сони ошиб, шифохоналардаги ўринлар сони вилоятда 19 та касалхонада 2100 ўрин, жумладан, Жарқўрғон туманида 3 та касалхонада 520 та ўрин мавжуд бўлиб, шаҳхар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатилди ва касалхоналар замонавий қайта таъмирланиб, янги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. 1996 йил Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори асосида вилоятда соғлиқни сақлаш масаласида муҳим аҳамиятга эга бўлган амалий ишлар бажарилди. Туманда 1997 йилда 150 ўринли амбулатория-поликлиникаси қуриб ишга туширилди. Умуман туманда аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича соғлиқни сақлаш муассасалари 1997 йил Жарқўрғон туманида иккитани ташкил этди.

   Тумандаги касалхоналардаги ўриндиқлар сони бўйича 1998 йилги ҳолатга эътибор берсак, жами ўринлар сони ва ҳар 10 минг кишига ўртача Жарқўрғон туманида жами ўринлар сони 205 та, ҳар 10 минг кишига 40,3 ўртача касалхона ўринлари тўғри келди. Туманда соғлиқни сақлаш бўйича замонавий даволаш масканларини қуриш, қайта таъмирлаш, даволаш ўринларини янгилаш ҳамда хоналарни замон талаби асосида жиҳозлаш соҳасида катта амалий ишлар қилинди. Айниқса, 2000 йилга келиб янги тиббиёт асбоб-ускуналарни чет элдан олиб келиб, ўрнатиб халқа тиббий соҳада хизмат кўрсатишнинг ҳолати яхшиланди. Тумандаги даволаш муассасалари ва ўринлари сони 2000 йилда 3 та касалхонада 545 ўринни ташкил қилди.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида малакали мутахассисларни ишга қа­бул қилиш ва уларни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун бир қатор тадбирлар ўтказилди. Туманда олий маълумотли шифокорлар сони йилдан-йилга маълум даражада ўсиб борди. Ўз навбатида бу мутахассисларнинг ишлаши ва яшаши учун етарли даражада имкониятлар яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг: "Биз соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишимиз керак. Соғлом киши деганда фақат жисмоний соғломликни эмас, балки шарқона ахлоқ-одоб ва умумбашарий ғоялар руҳида камол топган инсонни тушунамиз", - деган фикрлари таҳсинга сазовордир. "Эл соғлиги - юрт бойлиги" деган ибратли нақл бежиз айтилган эмас. Жарқўрғон туманининг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва маданий соҳаларда қўлга киритган ютуқларида, шубҳасиз иқтидорли, билимли, жонкуяр врачлар, тиббиёт равнақи учун хҳалол ва виждонан меҳнат қилиб, элимиз ҳурматига сазавор бўлди. Жумладан, М.Нурматов, Г.Т.Худойбердиев, X. Маматқулов, Я.Қодиров, Р.Шокирова, Х.Холмўминов, X.Тожимуродов ва М.Холматовлар ҳамда 2 даражали "Соғлом авлод учун" ордени соҳиби Р.Тўхтамишева, "Шуҳрат" медали соҳибаси Ж.Раҳмоновларга ўхшаган юзлаб шифокорлар бунга мисол бўлади.

   Тиббиёт соҳасини ривожлантириш туман ҳокимлиги эътиборидаги муҳим масала бўлиб, 2001 йилда Марказий шифохона туғруқ мажмуаси капитал таъмирдан чиқариб берилди. Шунингдек, бир қанча бўлимларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу ишларда тумандаги барча ташкилотлар ўз имкониятлари даражасида кўмак беришди. 1998 йил 10 ноябрдаги 2107-сонли "Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, беш йилда қишлоқ врачлик пунктлари учун 7та ҳозирги замон талабидаги бинолар қурилиб фойдаланишга топширилди. Тўртта даволаш муассасаси қайта таъмирланиб, ҚВП лар ташкил этилди. Натижада, чекка қишлоқ аҳолиси ўз соғлигини тиклаш учун вақт ва маблағ сарфлаб марказга келишдан халос бўлиб, ҚВП ларда истаган тиббий муолажа олиш имкониятига эга бўлди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳомийлар ва шифокорлар йили" дастури тўғрисидаги қарори асосида туман ҳокимлиги томонидан махсус режа ишлаб чиқилди, вазифалар белгилаб олинди. Аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига, ногиронларга, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам беришга, мулкчилик шаклидан қатьий назар барча ташкилотлар, муассасалар масъул қилиб қўйилди. Саховатпешалик, инсонпарварлик намуналарини кўрсатаётган ҳар қандай ташкилот ёки шахс туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланди.

   Жарқўрғон туманида аҳолининг соғлиғини сақлаш бўйича муҳим тадбирлар амалга оширилди. 2005 йилда соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида 1 млн. 92 минг сўмлик тиббий асбоб-ускуналар ва аппаратлар келтирилди. 2008 йил туманда истиқомат қилган 158 мингдан зиёд аҳоли соғлиғини муҳофаза этишда 5 та шифохона, 3 та поликлини­ка, 1 та диспансер, 11 та қишлоқ врачлик пункти, 1 та қишлоқ врачлик амбулаторияси, ҚВП лар қошида 30 та фельдшер-акушерлик пунктлари, 16 та дорихона, 192 нафардан зиёд малакали врач, 1200 дан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари, 2 та "Тез ёрдам" бўлимлари хизмат қилди.

(Давоми бор).

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.