Юртимизда июнь ойи - "Ёшлар ойи" сифатида турфа тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. “Ёшлар ойлиги” доирасида эса "Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди!" лойиҳаси ўтказилиши белгиланган эди. Бугун мазкур ойлик доирасида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи туман бўлимлари томонидан тумандаги имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олинди.
Тадбир давомида имконияти чекланган ёшлар билан дилдан суҳбатлашилиб, уларнинг қизиқишлари билан яқиндан танишилди. Уларга агентлик совғалари улашилиб, кўнглини кўтаришга ҳаракат қилинди. Зеро, юртимиздаги ҳар бир ёш Президентимизнинг алоҳида эътиборидадир!
Jarqo‘rg‘on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024